21 мар 12:20
Янгиликлар
Футбол
Швайнштайгер фаолиятини “Чикаго”да давом эттиради
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер фаолиятини MLSда давом эттиради.
Германиялик 32 ёшли футболчи “Чикаго Файр” жамоаси билан “1+1” кўринишида шартнома имзолади. Унинг янги жамоасидаги маоши йилига 4,5 миллион долларни ташкил қилади.
Швайнштайгер келаси ҳафта “Чикаго” сафига бориб қўшилади. Бастиан “МЮ”га Жозе Моуриньо бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйганди.
Ҳавола :
Фикрлар