UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

21 апр 09:02
Янгиликлар

Велоспорт

Швейцарияга йўл оладиган велоспортчилар саралаб олинди

Халқаро велосипедчилар Иттифоқи (UCI) спорт департаменти директори Фредерик Магне юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

Кеча Тошкент шаҳрида жойлашган велотрекда хорижий мутахассис велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари орасидан иқтидорли спортчиларни имтиёзли асосда Швейцарияга малака оширишга олиб бориш мақсадида танлов ўтказди.

Танлов давомида хорижий мутахассис шунингдек кичик ўқув-йиғин машғулоти ташкил этиб, мураббийларга янги методик услублар бўйича мастер-класс ўтди. Иқтидорли ва истиқболли спортчиларни саралаш, тайёрлаш, маҳоратини ошириш мақсадида спортчилар билан алоҳида суҳбат олиб борилди.

Уч соат давом этган машғулот якунига кўра спортчилар орасидан Швейцарияга йўл оладиган номзодлар танлаб олинди. Ташкил этилган машғулотдан барча спортчи ва мураббийлар мамнун эканликларини таъкидлашди.

Ўз навбатида, Фредерик Магне Ўзбекистон ёшларида потенциал юқори эканлиги, фақат уларга озгина эътиборни кучайтириб, спорт ва техник анжомларни янгилаб, замон талабларига мос жиҳозлардан фойдаланишни тавсия этди. Бу жиҳат халқаро майдонда муваффақиятли иштирок этишда муҳим омил эканлигини таъкидлаб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг