07 янв 15:45
Янгиликлар
Теннис
Синякова ҳам фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди
Чехиялик теннисчи Катержина Синякова Хитойнинг Шэньчжэн шаҳрида якунига етган турнир ғолибасига айланди.
Катержина ҳал қилувчи финал учрашувида америкалик Элисон Рискега қарши кортга чиқди. Бир соату 17 дақиқа давом этган баҳсда чехиялик теннисчи 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Дунёнинг 52-ракеткаси ҳисобланган 20 ёшли Катержина учун бу фаолиятидаги илк соврин бўлди. 26 ёшли Риске эса дунё рейтингида 39-поғонадан жой олганди.
Shenzhen Open турниридаги муваффақиятли иштирок Синяковага 163,260 АҚШ доллари ҳам 280 рейтинг очкосини тақдим этди.
Ҳавола :
Фикрлар