UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

03 окт 11:31
Янгиликлар

Дзюдо

Сирдарёда “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди

Теглар :  ДзюдоСирдарё
Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида дзюдо бўйича ўсмирлар, ёшлар, қизлар ва катталар ўртасида “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақаси ташкил этилди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармаси, вилоят дзюдо федерацияси билан ҳамкорликда 1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ташкил этилган “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақасида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан 200 нафарга яқин спортчи-ёшлар 10 та вазн тоифасида ғолиблик учун татамида беллашдилар.

Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев юртимизда муҳтарам Президентимиз бошчилигида жисмоний тарбия ва спортга берилаётган эътибор натижасида ёшларимизнинг халқаро спорт майдонларида оламшумул муваффақиятларга эришаётгани, биргина дзюдо спорти билан минглаб ўғил-қизлар шуғулланиб, юқори натижаларни қўлга киритаётганликларини, шунингдек, спортчиларни дунёнинг манаман деган спортчилари билан бемалол беллаша оладиган этиб тарбиялашда мураббийларнинг ўрни муҳимлигини таъкидлаб, устоз ва мураббийларни касб байрами билан алоҳида табриклади.

Қизғин ва муросасиз руҳда ўтган дзюдо баҳслари якунига кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Сайхунобод тумани, 2-ўрин Гулистон шаҳри ва 3-ўрин Гулистон тумани спортчиларига насиб этди. Ғолиб ва совриндорларга медал, диплом, кубок ва пул мукофотлари тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг