UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

20 июн 20:20
Янгиликлар

Гимнастика, Стол тенниси

Сирдарёда "Ёшлар ойлиги" доирасида мусобақалар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 8 июндаги "Ёшлар ойлигини республикамизнинг барча ҳудудларида юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 677-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бошқарма тасарруфидаги спорт таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Мусобақалар спортнинг стол тенниси, бадиий гимнастика ва енгил атлетика турлари бўйича ташкил этилди. Тадбирда ёш спортчилар ўз маҳоратларни намойиш этишди ҳамда тадбирда муносиб иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур спорт мусобақалари Республика махсус комиссияси қарори ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғида белгилаб берилган санитария қоидалари ва меъёрлари талаблари асосида, иштирокчилар орасида ижтимоий масофа сақланган ҳолда, тиббиёт ниқобларида ҳамда иштирокчилар сони чекланган (30 нафардан ошмаган) тарзда ташкил этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг