UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

04 янв 11:49
Янгиликлар

Бошқалар

Сирдарёликлар Янги йилни ҳам спорт билан қарши олишди

Сирдарё вилоятида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳамда оммавий спортга аҳоли ва ёшларни кенг жалб этиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, вилоят аҳолиси Янги йилни ҳам оммавий спорт тадбирлари билан қарши олди.

Сирдарё вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган «Янги йилга спорт билан!” оммавий спорт фестивали мусобақаларини туман (шаҳар)ларда ҳам уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида Гулистон, Боёвут, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида мини-футбол ва волейбол мусобақалари ташкил этилган бўлса, Сайхунобод туманида маҳаллаларда истиқомат қилаётган фуқаролар, нуронийлар ҳамда хотин-қизлар ўртасида шахмат-шашка мусобақалари ўтказилди.

Шунингдек, таълим муассасаларидаги қишки таътил кунларида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш мақсадида Ховост туманида спортнинг баскетбол, бадминтон, бадиий гимнастика, бокс ва якка кураш турлари бўйича фестиваллар ташкил этилди. Мазкур спорт тадбирларига 400 нафардан ортиқ иштирокчи жалб қилинди.

Мини-футбол мусобақаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари етакчилик қилишган бўлса, волейбол бўйича Халқ таълими тизими ходимларига бас келадиган рақиб топилмади.

Сайхунобод туманида ўтказилган шахмат-шашка мусобақаларида туманнинг «Дўстлик», «Пахтабод» ва «Гулбулоқ» маҳаллалари жамоалари совриндорлар қаторидан жой олишди.

Оммавий спорт тадбирлари якунида ғолиб ва совриндорлар, шу билан бирга фестивалнинг фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан муносиб тарзда рағбатлантирилди.

Қолаверса, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мирзаобод туманида ички ишлар ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун қулайлик яратиш мақсадида уларга спорт формалари тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг