UZ

Сўнгги янгиликлар

09:29Флик "Барселона" билан 2026 йилгача шартнома имзолайди 0 09:08Навбаҳор Ҳамидова лицензион турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 08:47Маржона Абдумуталова ҳам жаҳон чемпионати шохсупасида! 0 08:26Дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати мезбони маълум 0 08:05Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди 0 07:44Руслан Раҳматжонов жаҳон чемпионатида тенгсиз бўлди! 0 07:23"Формула-1"да иштирок этиш учун FIA супер лицензиясини қандай олиш мумкин? 0 07:02Шоҳасан Мирзаматовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 19:12"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди 0 18:51Каспер Рууд Женевадаги турнирда 1/2 финалга йўл олди 0 18:30Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас! 0 18:09"Ҳумо" еттита янги трансферни эълон қилди ва жамоанинг 3 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди 0 17:48Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади. Рақиблар маълум! 0 17:27Коллинз 23 та учрашувда 21 тасида ғалаба қозонди, у Топ-10`га қайтади 0 17:06Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади 0

17 апр 16:11
Янгиликлар

Спорт курашлари

Сирожиддин олтин, икки Нодир эса бронза медали учун гиламга чиқади

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун 5 та вазн тоифасидаги беллашувлар билан эркин кураш мусобақасига старт берилди. Саралаш баҳсларидан сўнг уч нафар курашчимизнинг кечки дастурда медаллар учун гиламга чиқиши ойдинлашди. 

Қувонарлиси, 70 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Сирожиддин Ҳасанов финалда олтин медаль учун курашадиган бўлди. У чорак финалда қирғизистонлик Исламбек Орозбековни 4-3, ярим финалда эса туркманистонлик Перман Ҳоммадовни 8-4 ҳисобида енгди. Сирожиддиннинг финалдаги рақиби қозоғистонлик Сирбаз Талгат бўлади.

57 кг вазндаги курашчимиз Нодиржон Сафаров чорак финалда ҳиндистонлик Кумар Равига 2-9 ҳисобида имкониятни бой берди. Энди Сафаров бронза медали учун фаланстинлик Али Абурумайлага қарши баҳс олиб боради. 

Терма жамоамизнинг 65 кг вазн тоифасидаги вакили Нодир Раҳимов ҳам Осиё чемпионатининг бронза медали учун курашади. Нимчорак финалда Шри-Ланка курашчиси Чамара Перерадан 10-0 ҳисобида устун келган Раҳимов чорак финалда япониялик Такуто Отогурога ютқазиб қўйди - 0-13. Раҳимовнинг бронза учун баҳсдаги рақиби эронлик Мортеза Гиаси Чека бўлади.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг