UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38NBA. "Бостон" 5-ўйинда "Даллас"ни мағлуб этди ва чемпионга айланди 0 11:14Евро-2024. Кечаги уч ўйиннинг "man of the match"лари аниқланди 0 10:53Бугун 5 нафар эркин курашчимиз БРИКС ўйинларининг финалида гиламга чиқади 0 10:32Rothesay Classic. Остапенко чемпионлигини ҳимоя қила олмади 0 10:11Жервонта Дэвис: "Ломаченконинг адабини берадиган пайт келди" 0 09:50Евро-2024. Бугун Португалиянинг юриши бошланади 0 09:29Хамзат Чимаев бекор бўлган жангига илк бор муносабат билдирди 0 09:08Terra Wortmann Open. Медведев муваффақиятли старт олди 0 08:47Сабриэль Матиас: "Уни Австралияда нокаутга учратаман" 0 08:26"Милан" ҳимоячисини 100 млн еврога сотишга тайёр 0 08:05UFC'даги тожик - Муҳаммад Наимовнинг рақиби ўзгарди 0 07:44Исраэль Адесаньянинг рақиби ва жанг санаси маълум. У яна камар учун жанг қилади + ПОСТЕР 0 07:23Ҳасанбой Дўсматов 17 йил олдинги архив сурати билан бўлишди + ФОТО 0 07:02"Порту" "Барселона" ҳимоячисини харид қилиши мумкин 0 23:25Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 Олимпиадаси учун яна иккита йўлланмага эга чиқди! 0

09 мар 11:02
Янгиликлар

Шахмат

"Sky Chess" мактаби турнир ўтказди, 10 нафар қизга мактабда бепул таълим олиш имконияти берилди

Теглар :  ШахматSky Chess
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Sky Chess шахмат мактаби ҳар йили анъанавий аёллар турнирини ўтказади ва зукко, билимдон ва иқтидорли хотин-қизларни тақдирлаб келади.
Бу йил ҳам Artel компанияси билан ҳамкорликда «Нилуфар» шахмат турнири ўтказилди. Унда 50 нафар хотин-қизлар, хусусан, Тошкентдаги 21, 22, 23-сонли Меҳрибонлик уйларининг 15 нафар тарбияланувчи қизлари қатнашишди. Ҳомий томонидан 10 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 1 йил давомида Sky Chess мактабида бепул ўқиш имкони тақдим этилди.

3 босқичда ташкил этилган турнирда:
А гуруҳдан: 
1. Ибрагимова Ирода;
2. Баходиржонова Хадичабону;
3. Турдимурадова Дилназ.

Б гуруҳдан:
1. Шафиназода Умурзоқова;
2. Шахзода Бахтиёрова;
3. Дилдора Алимова.

Ғолиблар ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди. Тақдирлаш маросимида машҳур ўзбек теннисчиси Ирода Тўлаганова ҳам қатнашди.


Мазкур турнирни ўтказиш ҳамда Ўзбекистонда аёллар ўртасида шахматни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга ўз ҳиссасини қўшгани учун мусобақа ҳомийси Artel компаниясига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Шунингдек, турнирда иштирок этган хотин-қизларни аёллар айёми билан муборакбод этиб, уларга юксак марраларни забт этишни тилаб қоламиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг