UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

06 мар 11:18
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Сноубордчимиз Бутунжаҳон қишки универсиадаси финалида чиқиш қилди

Теглар :  Сноуборд
Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон қишки универсиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар ҳам ўз иштирокини бошлади.

Кеча, 5 март куни “Сопка” деб номланган спорт мажмуасида сноуборднинг параллел слалом-гигант йўналишида баҳслар ўтказилди. Мусобақа қайдномасида 18 давлатдан келган 26 эркак, 19 аёл спортчи рўйхатдан ўтган эди, деб хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ушбу гуруҳда мамлакатимиз шарафини Екатерина Лябина ҳамда Жасур Маҳмудов ҳимоя қилишди.

Гарчи, Жасур мазкур йўналишдаги иштирокини квалификация босқичидаёқ якунлаган бўлса-да, Екатерина саралашдан муваффақиятли ўтиб, иккинчи босқичда ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди. Медаллар учун кураш қизғин кечган финал босқичида спортчимиз россиялик Наталья Соболевага имкониятни бой бериб қўйди. Якунда айнан Наталья мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.

Бугун сноубордчиларимиз параллел слалом йўналишида ўз маҳоратларини намойиш этишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг