23 окт 18:10
Янгиликлар
Бокс/ММА
Собиқ IBF чемпиони Лемье ўз мухлислари кўз ўнгида Риосни мағлуб этди
Канаданинг Монреаль шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилди.
Оқшомнинг марказий жангида ўрта вазн тоифасида собиқ IBF йўналиши чемпиони канадалик 27 ёшли Давид Лемье аргентиналик 33 ёшли Кристиан Риосга қарши рингга кўтарилди.
Ўн раундга мўлжалланган жанг ғолиби очколар ҳисобига кўра аниқланди. Уччала ҳакам ҳам Лемьенинг ғалабасини таъминлади. Икки ҳакам 99-91, яна бири 100-90 ҳисобида ғалабани мезбон боксчига тақдим этди.
Таъкидлаш жоиз, бу Лемье учун Геннадий Головкиндан қабул қилиб олган мағлубиятидан кейинги иккинчи жанги бўлди. Шу йилнинг май ойида Давид Глен Тапияни нокаутга учратган эди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар