UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

03 дек 07:29
Янгиликлар

Таэквондо

Собир Назаралиев: «Спортчиларимиз йўл қўйган хатоларни бартараф этамиз»

Ниҳоясига етган таэквондо WT бўйича Ўзбекистон чемпионатида ёш спортчилар ҳам иштирок этиб, катталар билан тенгма-тенг баҳс олиб борди.

Ниҳоясига етган таэквондо WT бўйича Ўзбекистон чемпионатида ёш спортчилар ҳам иштирок этиб, катталар билан тенгма-тенг баҳс олиб борди. Жамоа учун бу турнир қандай аҳамият касб этганини билиш учун ўсмирлар терма жамоаси мураббийи Собир Назаралиевни суҳбатга тортдик.

— Таэквондо WT бўйича бунақа кенг қамровли мусобақа биринчи марта ўтказилди. Мусобақадан кўзланган мақсад ёш спортчиларимизни кучли рақобатга тайёрлаш эди. Чемпионатдан олдин -58 кг, -60 кг вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритишни тахмин қилган эдик. Лекин шогирдларимиз кутганимиздек иштирок эта олишмади. Спортчиларимизда кўпроқ тактика етишмади, баъзи жойларда кераксиз хатолар қилишди. Келгуси машғулотларда бу хатолар устида ишлаймиз. Чемпионат давомида 3 та олтин, 8 та кумуш, 9 бронза медаллари қўлга киритилди. Жамоамиз асосан 15-17 ёшли спортчилардан иборат. Кейинги йилдан асосий жамоага рақобатдош бўладиган йигитлар етишиб чиқади. -63 кг вазнда Бекзод Ибрагимов гарчи чемпионликни қўлга киритмаган бўлса-да, қўлидан келган бор имкониятини ишга солди ва бошқа шогирдларимиздан ажралиб турди. Менимча, у мураббийлар штабимиз томонидан йўл қўйилган тактик хатолар туфайли мағлубиятга учради, деб ўйлайман. Келажакда буни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг