UZ

Сўнгги янгиликлар

11:19Луисвиллдаги UFC турнирининг co-main event жанги тасдиқланди 0 10:58Киллиан Мбаппенинг "Реал"даги маоши маълум 0 10:37Бугун Саиджамшид Жафаров Қозоғистонда жанг ўтказади 0 10:16Елена Рибакина Мадрид турнири учинчи даврасида 0 09:55Гусков ва UFC Vegas 91 турнирининг барча жангчилари тарозига чиқди ФОТОГАЛЕРЕЯ 1 09:34"Лестер" бир йиллик танаффусдан сўнг АПЛга қайтди 0 09:13Карлос Алькараз Мадрид "Мастерс"да чемпионлик ҳимоясига киришди 0 08:52Девин Хейни Райан Гарсияга қарши жангдан қанча гонорар ишлаб олди? 0 08:31Шин Шимкентда 1/2 финалга чиқди 0 08:10Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим этди 0 07:49Баланд ҳилпирасин Ватан байроғи! Кўзгуда Навоий ЯКСТИСМ 0 07:28UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини эълон қилди 0 07:07Ўзбекистон велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этувчи илк спортчи номини маълум қилди 0 21:36Футзал. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронга ютқазди 0 21:32Богдан Гусков топ рақибга қарши жанг олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0

29 мар 16:45
Янгиликлар

Регби

Содиқ Сафоев Ўзбекистон регби федерацияси раислигига қайта сайланди

Бугун Ўзбекистон регби федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Спорт ўйинлари буйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Жасур Акрамов, шунингдек, федерациянинг Ижроия қўмитаси, вилоятлардаги вакиллари, мураббийлар штаби ва спортчилар иштирок этишди. Конференцияда федерациянинг ўтган даврдаги ҳисоботи кўриб чиқилиб, раҳбарият таркиби шакллантириб олинди.

Даставвал федерация Ижрочи директори Бегзод Ибрагимов 2019-2023 йиллар давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Унда 4 йил мобайнида эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар кўриб чиқилди. Делегатлар ҳисоботни бир овоздан маъқуллашди. Шундан сўнг кун тартибининг асосий масалаларига ўтилди.

Ижроия қўмита ташкилот раҳбарлигига 2013 йилдан бери федерацияда раис сифатида фаолият олиб бораётган ва 2017 йил ушбу лавозимга қайта сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев номзодини илгари сурди. Иштирокчилар бир овоздан Содиқ Салихович номзодини қўллаб-қувватлашди ва С.Сафоев навбатдаги муддатга Ўзбекистон регби федерациясининг раиси этиб сайланди. 

Ўз навбатида, федерация раиси билдирилган ишончни оқлашга ваъда берар экан, терма жамоаларнинг моддий техник базасини ошириш орқали халқаро майдондаги натижаларни янада яхшилаш, мамлакатимизда регби оммавийлигини ошириш бўйича устувор режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Делегатлар шу пайтгача федерация Бош котиби лавозимида ишлаб келган Қаҳрамон Жалилов номзодини навбатдаги муддатга маъқуллашди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Алишер Нарбаев федерация раисининг биринчи ўринбосари, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Республика товар хом ашё биржаси бошқарув раиси Зиёвуддин Бадриддинов федерация раиси ўринбосари лавозимларига сайландилар. Тадбир давомида федерация Ижроия қўмитаси, Тафтиш ҳайъати ва Тартиб-интизом қўмитаси таркиби ҳам шакллантириб олинди.

Шунинг билан, Ўзбекистон регби федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг