UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

07 ноя 18:42
Янгиликлар

Гандбол

СЎЕАИБЎСМ-1 жамоаси Хоразм вилояти чемпиони

Теглар :  Гандбол
Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси манежида 2003-2004 йилларда туғилган қизлар жамоалари ўртасида гандбол бўйича Хоразм вилояти биринчилиги ниҳоясига етди.

Мусобақада Янгибозор, Янгиариқ, Гурлан, Боғот ва Урганч туманлари, шунингдек, Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг “Ёшлик”, СЎЕАИБЎСМ-1 ва СЎЕАИБЎСМ-2 жамоалари ғолиблик учун майдонга тушди.

Якуний натижаларга кўра, СЎЕАИБЎСМ-1 жамоаси (мураббийи Мансур Бобожонов) вилоят чемпиони номига сазовор бўлди. СЎЕАИБЎСМ-2 эса шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олган бўлса, Боғот тумани жамоасига учинчи ўрин насиб этди.

- Гандболчиларимизнинг муваффақияти спорт мактабимиз тренерлари ва ишчи ходимларини жуда қувонтирди. Ушбу ютуқни маҳорат даргоҳида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар самараси, деб биламан. Ишончим комилки, келгусида спортчиларимиз бундан ҳам юқори марраларни эгаллашади, - дейди Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Жамоладдин Абдуллаев.  

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан тегишли даражада тақдирланишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг