UZ

Сўнгги янгиликлар

09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0

19 окт 11:58
Янгиликлар

Таэквондо

София Гран-приси. Бугун Шокин, Турсунқулова ва Осипова даянга чиқади

Болгарияда таэквондо бўйича София-2019 Жаҳон гран-приси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик олти нафар таэквондочи иштирок этишидан хабарингиз бор. Кеча Гран-прининг илк кунида ҳамюртимиз Чарос Қаюмова иштирок этганди. Бугун эса бир йўла уч нафар таэквондочимиз баҳсларни бошлайди. 

Қуръага кўра Чиба Гран-приси бронза медали соҳибаси Нигора Турсунқулова 1/16 грециялик Атанасия Митсопулуга қарши даянга чиқади. Ушбу жангда ғолиб чиққан таэквондочи нимчорак финалда Матея Йелич (Хорватия) - Индра Краен (Бельгия) учрашуви ғолибаси билан тўқнаш келади. 

Операциядан сўнг тикланиб сафга қайтган Дмитрий Шокин эса Гран-прини хитойлик Сун Хонгйига қарши баҳс билан бошлайди. Бу жанг ғолиби 1/8 финалда Иван Конрад Трайкович (Словения) - Михайло Шелест (Украина) баҳси ғолибига қарши даянга чиқади. 

Чиба Гран-присида бронза медаль олган яна бир таэквондочи Светлана Осипова Софиядаги мусобақани австриялик Марине Яхлга қарши баҳс билан бошлайди. Бу жангда ғолиб чиққан спортчи 1-рақамда сараланган британиялик Бьянка Уолкден билан тўқнаш келади. 

Эслатиб ўтамиз, Софиядаги Гран-прининг сўнги учинчи кунида Никита Рафалович ва Мадинабону Маннопова даянга чиқишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг