UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

15 июн 15:40
Янгиликлар

Тадбирлар

"Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам" – марафон Наманганда давом этмоқда

Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Чортоқ туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан нуронийлар иштирокида «Саломатлик учун 5 минг қадам», «Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам» шиорлари остида пиёда юриш марафони ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 1 июндаги «Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига кўра ҳудудларда спорт машғулотларини ташкил этиш тўғрисида»ги 645-сонли буйруғига биноан, мамлакатимизнинг «яшил» ҳудудларида спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес-клублар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Қолаверса, спортчилар ҳам карантин талабларига риоя қилган ҳолда машғулотларни олиб бориши бўйича ҳам чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, 8 июнь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида карантин талаблари босқичма-босқич юмшатиб борилаётгани сабабли эндиликда аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва саломатликларини тиклашда устувор бўлган спорт машғулотлари жараёнига уларни кўпроқ жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган эди.

Куни кеча Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Чортоқ туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан нуронийлар иштирокида «Саломатлик учун 5 минг қадам», «Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам» шиорлари остида пиёда юриш марафони ўтказилди.

Мазкур марафон Чортоқ туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби марказий ўйингоҳида ташкил этилиб, барча марафон иштирокчилари карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ташкил этилди. бу каби ҳаракатлар инсон саломатлиги учун бўлган аҳамияти юзасидан аҳолига кенг маънода тушунтиришлар ҳам берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг