UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0

14 апр 14:07
Янгиликлар

Енгил атлетика

Соғлом озиш кунига бағишланган тадбирдан ёрқин ФОТОГАЛЕРЕЯ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соғлом турмуш тарзига риоя этиш борасидаги оммавий тадбирларни ўтказиш анъанага айланди.

Жорий йилнинг 13 апрель, шанба куни “Соғлом озиш куни” оммавий тадбирлари доирасида 5 километр масофага фаол юриш ва велосайр ташкил этилгани ҳам юқоридаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир.

- Дарҳақиқат, юртимизда соғлом турмуш тарзига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббуснинг иккинчиси бевосита ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, спорт иншоотлари қувватини оширишга қаратилгани ҳам фикримиз тасдиғидир, – деди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов. - Жисмоний фаолликка тарғиб этувчи оммавий тадбирларни ўтказишимиздан мақсад ҳам аҳоли, жумладан, ёшларни бевосита жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, қизиқишини ошириш баробарида, фаолликни кундалик турмуш тарзига айлантиришдир. Муҳими, ҳар ҳафтада ташкил этилаётган оммавий тадбирларимизда қатнашувчиларнинг сони ошиб бораётгани, уларнинг жисмоний фаолликка бўлган қизиқиши ҳар қачонгидан ҳам кучаяётгани кўзлаган мақсадларимиз сари ташланган дастлабки қадамлардир. Бу ҳам бўлса, касалликка эмас, унинг профилактикасига асосий эътибор қаратаётганимиз самарасидир. 

Тадбирда фаол юриш ва велосайрга асосий эътибор қаратилгани бежиз эмас. Фаол юриш орқали юрак қон-томир касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар, нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлари ва қандли диабет каби юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олган бўламиз. 

Велосипедда сайр қилиш жисмоний фаолликнинг яна бир қулай ва завқли тури ҳисобланади. Велосайр мушак, юрак-қон томир тизимини мустаҳакамлайди, нафас олиш ритмини ривожлантиради. Тизимли ҳаракатлар ёғларнинг эришига, шу орқали ортиқча вазндан қутилишнинг яхши усулларидан биридир.

Шу ўринда қайд этиш керакки, семизликка қарши курашда соғлом овқатланиш ҳам муҳим ўрин тутади. Жумладан, турли хил сабзовот ва меваларни истеъмол қилишга одатланиш керак бўлади. Ёғли гўшт маҳсулотларини дуккакли маҳсулотларга, балиқ ва парранда гўшти ёки ёғсиз гўштларга алмаштириш, туз ва қандни имкон қадар камроқ истеъмол   қилиш, овқат билан бирга чой ичмаслик, табиий шарбатлар ёки қайнатилган сув ичиш каби оддий, аммо муҳим қоидаларга риоя этган маъқул.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган ушбу оммавий тадбирларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва филиаллари, республика ва вилоят тиббиёт муассасалари ҳамда ҳудудлардаги ҳамкор ташкилотлар вакиллари, тиббиёт олий ўқув юртлари ва коллежлари талабалари билан бирга махалла фаоллари ҳам иштирок этишди.

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг