UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0

04 июл 07:43
Янгиликлар

Тадбирлар

Соғлом турмуш тарзи тарғиботчилари ҳамиша эътиборда

Ортда қолган ҳафта ОАВ ходимлари учун байрамларга бой бўлди.

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни, 28 июнь – Қурбон Ҳайити байрами ва 2 июль – Халқаро спорт журналистлари куни кенг нишонланди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси узоқ йиллардан бери ҳамкорликда фаолият олиб бораётган соҳа мутахассисларини ушбу байрамлар билан қутлади.

Тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, шунингдек, кўплаб ОАВ ходимлари иштирок этишди. Сўз олган расмийлар жам бўлган ижод аҳлининг мамлакатимиз спортида эришилаётган муваффақиятларни халқимизга ишончли ва тезкор тарзда етказиб бериш, Президентимиз илгари сураётган соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдаги меҳнатларини алоҳида таъкидлашди.

Шундан сўнг ОАВ ходимларига Ўзбекистон МОҚнинг ҳамкорларидан бири “7SABER” компаниясининг тўпламларидан иборат совғалар тақдим қилинди. Ўз навбатида, йиғилган журналистлар кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдиришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг