21 авг 09:07
Янгиликлар
Соро Мадримов - Курбанов чемпионлик жангига ҳалал берадими? Промоутер жавоб берди
У ўз интервьюсида франциялик Мишель Сорога қарши реванш жанги ҳақида берилган саволга ҳам жавоб берди. Бу икки боксчи ўртасида шу йилнинг май ойида Россияда ўтган жангда ҳакамларнинг хатоси билан очколар ҳисобидаги ғалаба Курбановга тақдим этилганди. Буни ҳатто россиялик журналистлар ҳам айтишган эди.
"Магомед Курбанов ва Мишель Соро ўртасидаги реванш жанги октябрь ойига белгиланган эди. Кейин ноябрга кўчирилди. Лекин ҳозир вазият ўзгарди. Вазннинг мутлақ чемпиони Жермелл Чарло Сауль Альваресга қарши жанг учун ўз вазнини кўтарди ва табиийки, бу ҳолатда камар вакант қолади. Агар кузда камар вакант қолса, WBA чемпионлиги учун Магомед Курбанов - Исроил Мадримов жангини томоша қиламиз. Бу ҳолатда Курбанов - Соро реванш жанги ўз-ўзидан ўтказилмайди. Мабодо, WBA камари Чарлонинг ўзида қоладиган бўлса, реванш жанги белгиланганидек ноябрь ойида Екатеринбург шаҳрида ташкил этилади", — деди Титов.
Фикрлар