07 май 10:09
Янгиликлар
Теннис
Соуса совринни Эшторилда олиб қолди
Португалиянинг Эшторил шаҳрида теннис бўйича ATP турнири якунланди.
Estoril Open мусобақасининг ҳал қилувчи финал учрашувида португалиялик Жоао Соуса ғалаба қозониб, бош мукофотни Ватанида олиб қолишга муваффақ бўлди. У 1 соату 19 дақиқа давом этган баҳсда америкалик Фрэнсис Тиафони 6:4, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Соуса дунё рейтингида 68, 20 ёшли Тиафо эса 64-ўринни эгаллаб турибди. Эшторилдаги муваффақиятли иштирок 29 ёшли Жоаога 89,435 евро мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосини тақдим этди.
Ҳавола :
Фикрлар