UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0

07 май 09:56
Янгиликлар

Бошқалар

Совғага “Нексия” ва “Спарк” қўйилган Мўйноқ Раллиси якунланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида 420 километрлик масофада ўтказилган ралли мусобақаси бўлиб ўтди.

Кеча илк бор ташкил этилган катта масштабдаги пойга мусобақасининг тантанали ёпилиш ҳамда тақдирлаш маросими ўтказилди. Пойганинг ёпилиш маросимида мусобақа  ғолибларини Қорақалпоғистон Республикаси Жоқари Кенгеси раиси Ерниязов Муса Тажетдинович табриклади. Маданият вазирлиги томонидан концерт дастури ташкил этилди.

Икки тоифада ўтказилган мусобақанинг ғолибларига “Президент совғаси” сифатида “Нексия” ҳамда “Спарк” автомобиллари топширилди. “А-8” тоифали, мотор сиғими 1600 см3 гача бўлган автомобиллар ўртасида жиззахлик Фурқат Ахрорқулов ғолиб бўлди ва “Спарк” машинасини қўлга киритди.

“А-9” тоифали, мотор сиғими 2000 см3 гача бўлган автомобиллар пойгасида Андижон вилоятидан Сардор Хўжаев ғолиб бўлди ва “Нексия” автомашинасига эга чиқди. Иккинчи ва учинчи ўрин эгаларига мос равишда 15 ҳамда 7 миллион сўмдан пул мукофотлари топширилди. 

“Ралли Мўйноқ-2019” ғолиблари:

“А-8” тоифали автомобиллар ўртасида, мотор сиғими 1600 см3 гача

1-ўрин: Жиззах вилоятидан Фурқат Ахрорқулов (штурман: Асқар Ҳасанов), “Спарк” автомашинаси

2-ўрин: Қорақалпоғистон Республикасидан Тимур Нарзиқулов (штурман: Қиличбек Нарзиқулов), 15 млн.сўм

3-ўрин: Андижон вилоятидан Иброҳим Тўйчиев (штурман: Абдуманнон Казаков), 7 млн.сўм

“А-9” тоифали автомобиллар ўртасида, мотор сиғими 2000 см3 гача

1-ўрин: Андижон вилоятидан Сардор Хўжаев (штурман: Акмал Жўраев), “Нексия” автомашинаси

2-ўрин: Тошкент шаҳридан Жаҳонгир Жабборов (штурман: Рауф Гасанов), 15 млн.сўм

3-ўрин: Наманган вилоятидан Аликай Хайруллаев (штурман: Раҳим Шерматов), 7 млн.сўм

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг