UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Суарес, Нуньес ва Вальверде. Уругвайнинг Америка кубоги учун таркиби маълум 0 19:37"Uzchess Cup"да яна бир ўзбек классик дербиси якунланди. Абдусатторов - Синдаров партиясида ким ғалаба қозонди? 0 18:05Теҳронда ўзбек кураши бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда + ФОТО 0 17:44"Ролан Гаррос". Аёллар ўртасидаги жуфтлик турнирида чемпионлар аниқланди 0 17:23"Манчестер Юнайтед" Ла Лигадаги форвард билан шартнома имзоламоқчи 0 17:02Замонавий бешкурашчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашди 0 16:41Париж-2024 ареналари: Франциянинг яқин ўтмишдаги энг катта стадиони “Парк де Пренс” 0 16:20Бокс қўлқопларининг сиз билмаган тарихи (Мутолаа учун) 0 15:54"Арсенал" товон пули 130 миллион евро бўлган ўйинчини харид қиладими? 0 15:29Мураббий: "Царукян - масҳарабоз" 0 15:04Кремлёв: "Россия Олимпиадада боксчилари йўқлигидан хеч нарса йўқотмайди" 0 14:42Чендлер Конор билан жанг ҳақида: "Ёрворадиган" жанг қилишга ваъда бераман" 0 14:20Жозе Моуринью нима сабабдан Туркияда ишлашга рози бўлганини тушунтириб берди 0 13:56Дана Уайт Мексика мустақиллиги кунида ўтказиладиган UFC турнири ҳақида гапирди 0 13:32Ольга Забелинская уч карра Осиё чемпиони, Янина Кускова эса кумуш медални қўлга киритди! 0

14 авг 18:00
Янгиликлар

Бошқалар

​Сўхлик ёшларга Президент совғаси – спорт инвентарлари етказиб берилди

Теглар :  Сўх
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш тўғрисида”ги қарорининг ижроси бўйича ҳудудда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Сўх туманида 80 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, уларнинг 20 минг нафарга яқинини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Аммо, шу пайтга қадар бу тумандан терма жамоа даражасидаги биронта ҳам спортчи етишиб чиқмаган. Бунинг асосий сабаби, ҳудудни спорт инфратузилмаси қониқарли эмаслиги ҳамда  инвентарлар билан етарли даражада таъминланмаганлиги эди.

Шу кунларда Сўх туманида жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ривожини янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда иқтидорли спортчиларни тарбиялаб, миллий терма жамоалар даражасигача олиб чиқиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда Сўх тумани ёшлари учун янги спорт иншоотларини барпо этиш, мавжудларини реконструкция қилиш ҳамда уларни етарли даражада спорт жиҳозлари ва инвентарлари билан таъминлаш борасида тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, Сўх туманида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш бўйича мақсадли режа ишлаб чиқилган бўлиб, унинг доирасида тумандаги спорт иншоотлари учун жами 30 турдан ортиқ умумий қиймати эса 600 миллион сўмлик Президент совғаси – спорт жиҳозлари ва инвентарлари етказиб берилди.

Таъкидлаш керак, туман ёшлари учун кўп йиллардан бери жисмоний тарбия ва спорт жиҳозлари етказиб берилмаётган эди. Натижада, маҳаллий ёшлар спорт борасида ўз иқтидори ва истеъдодини намоён этишда муаммоларга ҳам дуч келишаётган эди. Негаки, спорт жиҳози етишмагач, спортчининг маҳорати ўсмайди, кўрсаткичлари ҳам пасайиб кетади. Умид қиламизки, давлат даражасидаги бу каби эътибор спортчи ёшларнинг янада фаол бўлишига ва яқин давр ичида улар орасидан нафақат Ўзбекистон, балки Осиё ва жаҳон чемпионлари ҳам етишиб чиқишига хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг