23 авг 17:50
Янгиликлар
Бокс/ММА
Спенс - Бунду жанги 6 млн томошабин эвазига рекорд ўрнатди
Якшанба куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилди.
Оқшомнинг марказий жанги америкалик 26 ёшли Эррол Спенс ҳамда италиялик Леонардо Бунду ўртасида бўлиб ўтади. Спенс жангнинг олтинчи раундида 41 ёшли рақибини нокаутга учратди.
Ушбу жанг NBC телеканалиданамойиш этиладиган PBC (Premier Boxing Champions) шоуларида рекорд даражадаги телерейтинг қайд этди. Жангни телеэкран қаршисида 6 миллион томошабин кузатган.
Таъкидлаш жоиз, Спенс ушбу ғалабасидан сўнг ярим ўрта вазн тоифасида IBF чемпионлик камари учун расмий даъвогарга айланди. Бу чемпионлик камари эса британиялик 30 ёшли Келл Брукка тегишли. Брук 10 сентябрь куни ўрта вазн қироли қозоғистонлик Геннадий Головкинга қарши рингга кўтарилади.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар