UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0

05 июн 09:57
Янгиликлар

Бокс/ММА, Таэквондо

Спорт фидоийси Шерзод Тошматовни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси, МОҚ қошидаги Тезкор штаб раҳбари, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси вице-президенти, бир сўз билан айтганда спорт фидоийси Шерзод Тошматов ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

Шерзод Рихсибоевич ҳақида уни таниганлар фақат илиқ фикр билдиришади. У фаолиятининг илк даврида Ўзбекистон муайтайини дунёда биринчи ўринга олиб чиқа олди. Ҳатто муайтай ватани ҳисобланган таиландлик яккакураш усталари ҳам бу ҳақиқатни тан олишганди. Унинг ташаббуси билан илк бор юртимизда муайтай бўйича Осиё ва жаҳон чемпионати муваффақиятли тарзда ўтказилди.

2014 йилда Шерзод Тошматов Ўзбекистон бокс федерациясида вице-президент лавозимида иш бошлади. Муайтай ва бокс бир-биридан кескин фарқ қиладиган спорт турлари эди. Бокснинг оммавийлиги ва энг муҳими олимпия оиласига мансуб спорт тури эканлиги Шерзод Рихсибоевич зиммасига юклатилган вазифа қанчалик машаққатли ҳамда масъулиятли эканини англатарди.

Янги раҳбар тез орада қатъиятлилиги, талабчанлиги, муаммолар қаршисида довдираб қолмаслиги, спорт менежерига хос ноёб фазилати билан Ўзбекистонга бокс кайфиятини қайтара олди. Жамоа билан тез тил топишди. Буларнинг бари Олимпиадагача амалга оширилди. Бу саъй-ҳаракатлар эса ўз мевасини бермай қолмади.  

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида чарм қўлқоп усталаримиз чин маънода қаҳрамонлик кўрсатишди. Рио-2016 Олимпиадасида боксчиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Тарихда ҳали бундай ўсиш кузатилмаган эди. 2016 йилнинг декабрида Шерзод Тошматов Осиё бокс федерацияси вице-президенти етиб тайинланди ҳамда Ижроия қўмитасига аъзо бўлди. 2017 йилнинг 30 апрель - 7 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтган Осиё чемпионати Ўзбекистон бокс терма жамоасининг мутлақ ғолиблиги билан якунланди. Ўнта вазн тоифасида ўтган чемпионатнинг 9 вазнида олтин медал соҳиби бўлган йигитларимиз Осиёда янги рекорд қайд этдилар.

12-22 май кунлари Озарбайжон пойтахти Бокуда ўтган IV Ислом бирдамлик ўйинларидаги чарм қўлқоп усталаримизнинг иштироки ўзбек бокси савиясини яна бир бор намойиш этди. Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида 7 та медални қўлга киритган ҳолда вакилларимиз қитъада ҳам биринчи бўлишди.

Қарийб бир йилдирки, етакчи спорт менежери сифатида шаклланган Шерзод Тошматов фаолиятидаги учинчи спорт ташкилотига раҳбарлик қилмоқда. У Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси лавозимида ишлаяпти. Тошматов бу ерда ҳам яхши жамоа шакллантира олди. Мақсади - ўзбек таэквондоси ютуқларини Олимпиадада намойиш этиш.

Фурсатдан фойдаланиб, Шерзод Рихсибоевич Тошматовни бугунги таваллуд куни билан табриклаймиз. Унга узоқ умр, тан-сиҳатлик, мамлакат спорти равнақи йўлидаги хайрли ишлари бардавом бўлишини тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг