UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

13 янв 18:47
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашчиларимиз йилнинг илк рейтинг мусобақасига йўл олишяпти

15-18 январь кунлари Италия пойтахти Рим шаҳрида Токио Олимпиадасига муҳим рейтинг очколарини тақдим этувчи халқаро турнир бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа эркин, юнон-рим ва аёллар кураши вакиллари учун жорий 2020 йил ҳисобидан ўрин олган илк рейтинг турнири ҳисобланади. Бугун тунда 17 кишидан иборат терма жамоамиз делегацияси Рим шаҳрига жўнаб кетади. 

Эркин курашчиларимиздан биргина Рашид Қурбонов (-86 кг) гиламга чиқса, юнон-римчиларимиздан 11 нафари рейтинг очколари учун курашади. Халқаро тоифадаги рефери Тоҳир Ғуломов мусобақада ҳакам сифатида иштирок этади. Ғуломов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан 2019 йилнинг энг яхши ҳаками деб топилганди. 

Римга йўл олаётган делегация таркиби:

Эркин кураш 

-86 кг: Рашид Қурбонов

Юнон-рим кураши

-60 кг: Исломжон Баҳромов, Феруз Тўхтаев

-67 кг: Мирзобек Раҳматов, Маҳмуд Бахшиллоев

-72 кг: Арам Варданян

-77 кг: Нурбек Хашимбеков

-82 кг: Жалгасбай Бердимуратов 

-97 кг: Муҳаммадали Шамсиддинов, Жаҳонгир Турдиев, Темур Мирзо Мамажонов

-130 кг: Мўминжон Абдуллаев

Мураббийлар - Равшан Рўзиқулов, Рустам Қудратов, Заза Силагадзе

Ҳакам - Тоҳир Ғуломов

Делегация раҳбари - Ҳасан Қаҳҳоров

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати  

Рейтинг:    

Фикрлар

   
13 янв 19:03:53
Angren.
Таркибда Элмурод Тасмуродовнинг юклигини сабаби нима экан админлар.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг