UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Дана Уайт Перейранинг ғалабаси ва унинг келажаги ҳақида гапирди 0 18:40Перейра: "Оқ уйда Жон Жонс билан жанг қилишни истайман" 0 18:18Тўрабек Хабибуллаев: "Бундай мусобақаларда ҳеч ким ютқазаман деб рингга чиқмайди" 0 17:39Синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида учта медалга эга чиқди 0 17:17Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади 0 16:39Алекс Перейра чемпионлик жангларида ғалаба қозониш бўйича 2-ўринга чиқиб олди 0 16:16Қиличбозларимиз МДҲ ўйинларида жамоавий дастурлар ғолиб ва совриндори бўлди 0 15:41UFC 320 турнири бонуслари: Прохазка 100 000 долларга эга чиқди 0 15:17Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи 0 14:45Разамбек Жамалов Чеченистондаги кураш турнирида Рамзан Қодиров билан учрашди (ФОТО) 0 14:14Двалишвили Хабиб, Жонс, Холлоуэй ва Жонсоннинг натижасини янгилади 0 13:35МДҲ ўйинлари: бугун 10 нафар ўзбекистонлик боксчи финалда жанг қилади 0 13:12Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди 0 12:39Алекс Перейра Анкалаевни мағлуб этгандан сўнг нималар деди? 0 12:07Дзюдочиларимиз Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олишди (Қуръа натижалари) 0

19 сен 08:15
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Спорт курашлари. Жаҳон чемпионатидан 2та медал билан

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳри мезбонлик қилган ўсмирлар ўртасидаги спорт курашлари, яъни эркин, юнон-рум ҳамда аёллар кураши бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Йилнинг ушбу нуфузли мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ҳам учта йўналишнинг барчасида медаллар учун баҳс олиб боришди. Жаҳон чемпионатининг сўнгги куни эркин кураш бўйича 5та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Афсуски, 3та вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган курашчиларимиз саралаш учрашувларидаёқ рақибларига имкониятни бой беришди. Рустамбек Жўраев (46 кг), Феруз Ёқубов (54 кг), Муҳаммадрасул Раҳимов (76 кг)лар совринли ўринлардан четда қолишди.

Шу тариқа, Тбилисида ўтган жаҳон чемпионатида терма жамоамиз битта кумуш ва бронза медали билан кифояланди. Юнон-рум кураши баҳсларида Элбек Эргашев 46 кг вазнда кумуш медални қўлга киритган бўлса, 42 кг вазн тоифасидаги Ихтиёр Ботиров бронза медали билан тақдирланди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг