UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

12 май 20:55
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Спорт курашлари. Ўсмирларимиздан Олимпия ўйинларига лицензия!

Хабарингиз бор, пойтахтимизда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун аёллар кураши ва эркин кураш бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Аввалроқ аёллар кураши бўйича икки нафар спортчимиз Шоҳида Аҳмедова ва Светлана Оқназаровалар финал йўлланмасини ҳал қилиб, ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма соҳибасига айланганликлари ҳақида хабар қилгандик.

Бироз аввал қизларимиз мусобақанинг финал жангида курашга чиқдилар. Афсуски, уларнинг ҳар иккиси ҳам ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой бериб қўйдилар ва Осиё чемпионатининг кумуш медаллари билан кифояланишди. Аммо, хабар бериб ўтганимиздек, финалга чиқиш орқали улар октябрь ойида Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмани нақд қилиб қўйгандилар.

Эркин курашнинг -80кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муҳаммадрасул Раҳимовга финалда бироз омад етишмади. Ҳамюртимиз бутун жанг давомида устунлик қилди. Афсуски, 4:0 ҳисобида олдинда бораётган спортчимиз сўнгги сонияларда ташаббусни рақибга бой бериб қўйди ва 4:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Шу тариқа Муҳаммадрасул Осиё чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди ҳамда Олимпия ўйинлари лицензиясидан қуруқ қолди.

-71кг вазнда мусобақада иштирок этган Азизбек Файзуллаев эса бронза медали учун баҳсда япониялик рақиби устидан ғалаба қозониб, мусобақа совриндорлари қаторидан ўрин олди.

Эртага мусобақанинг сўнгги куни бўлиб ўтади ва унда эркин кураш бўйича беллашувлар ташкил қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг