UZ

Сўнгги янгиликлар

11:19Луисвиллдаги UFC турнирининг co-main event жанги тасдиқланди 0 10:58Киллиан Мбаппенинг "Реал"даги маоши маълум 0 10:37Бугун Саиджамшид Жафаров Қозоғистонда жанг ўтказади 0 10:16Елена Рибакина Мадрид турнири учинчи даврасида 0 09:55Гусков ва UFC Vegas 91 турнирининг барча жангчилари тарозига чиқди ФОТОГАЛЕРЕЯ 1 09:34"Лестер" бир йиллик танаффусдан сўнг АПЛга қайтди 0 09:13Карлос Алькараз Мадрид "Мастерс"да чемпионлик ҳимоясига киришди 0 08:52Девин Хейни Райан Гарсияга қарши жангдан қанча гонорар ишлаб олди? 0 08:31Шин Шимкентда 1/2 финалга чиқди 0 08:10Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим этди 0 07:49Баланд ҳилпирасин Ватан байроғи! Кўзгуда Навоий ЯКСТИСМ 0 07:28UFC Луисвилл турнирининг марказий жанги эълон қилинди 0 07:07Ўзбекистон велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этувчи илк спортчи номини маълум қилди 0 21:36Футзал. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронга ютқазди 0 21:32Богдан Гусков топ рақибга қарши жанг олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0

21 сен 23:59
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашлари. Юнон-рум курашчиларимиз бронза медали ва лицензия учун имкониятларини сақлаб қолди

Сербиянинг Белград шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди.

Бугун умумий ҳисобда 5 нафар спортчимиз гиламга чиқди.

Дастлаб, аёллар кураши доирасида -62 кг вазнда Ариухан Жумабаева илк ўтиш баҳсида болгариялик Бильяна Дудова билан жанг қилиб, 0:11 ҳисобида имкониятни бой берди.

Юнон-рум курашчиларимиздан Жасурбек Ортиқбоев (55 кг) ярим финалга қадар етиб борди. У финал йўлида грузиялик Нугзари Сурсумияга мағлуб бўлди - 4:7. Ортиқбоев эртага бронза медали учун гиламга чиқади.

77 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Арам Варданьян эса чорак финалга қадар етиб борди. Қирғизистонлик Акжол Маҳмудовга қарши кечган чорак финал баҳсида 0:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Арам ҳам эртага бронза медали ва Париж-2024 ёзги Олимпиада лицензияси учун гиламга чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолди.

Муҳаммадқодир Расулов (82 кг) эса илк босқичда Финландия вакили Артьём Шаповаловдан 8:0 ҳисобида устун келди. Нимчорак финалда эса спортчимиз туркиялик Бурхан Акбудакга мағлуб бўлди ва мусобақани якунлади.

Энг оғир вазндаги спортчимиз Темурбек Насимов (130 кг) эса илк босқичдаёқ кореялик Ли Сьёнг Чанга мағлуб бўлиб, жаҳон чемпионатини тарк этди.

Шундай қилиб, бугун гиламга чиқган икки нафар спортчимиз бронза медали ва Олимпиада лицензияси учун курашиш ҳуқуқини сақлаб қолди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг