UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0 14:43Хабиб Нурмагомедов Махачевнинг бурчагида бўладими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 14:22Коллинз Страсбург турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 14:01Бугун хоккей бўйича жаҳон чемпионатида финалчилар аниқланади 0 13:40Бугун ОЧЛ ғолиби аниқланади 0 13:19Суҳроббек Отажоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби эълон қилинди 0 12:58Кураш бўйича Осиё чемпионатида қочоқлар жамоаси ҳам иштирок этади 0 12:37Фьюрининг промоутери Усикнинг камаридан маҳрум қилинишига муносабат билдирди 0 12:26Фирдавс Ҳасанов Combat FC камари учун октагонга кўтарилди 0

16 июл 19:01
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашларида онлайн мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси томонидан Zoom платформасида онлайн мулоқот ташкил этилди.

Унда мураббийлар, спортчилар ва ҳакамлар иштирок этишди. Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси маслаҳатчи-мураббийи Али Аҳмедов курашчиларнинг машғулот олиб бориш жараёнлари ҳақида гапириб берди. Турли иқлим ва жой шароитларига машғулотлардаги ўзгаришларга алоҳида урғу қаратди. Машғулотларда кўпроқ нималарга эътибор қаратиш керак эканлигини тушунтирди. 

"Спорт курашларида энг муҳим жиҳат бу - куч! Куч эса жисмоний машғулотлар ёрдамида бунга эришилади. Кўпроқ штанга кўтариш керак. Лекин бу жараёнда оғирликка эътибор қаратиш лозим. Денгиз сатҳидан баландлик ҳам машғулотларда инобатга олиниши керак. Яъни юкламалар кўр-кўрона белгиланмаслиги лозим. Мослашувчанликни ривожлантириш учун биз маълум бир акробатик машқларни ўрганамиз: умбалоқ ошиш, колесо, рондат, турли кўринишдаги сальто, оёқларни тепага қаратган ҳолда қўлда юриш, мост ҳолатидан тик ҳолатга келиш. Эгилувчанлик сифати ихтиёрий ҳисобланади. Курашчи учун унчалик ҳам зарур ва мажбурий эмас. Аксарият машҳур полвонлар эгилувчанлик эмас, аксинча, мослашувчанлиги билан ажралиб туради. Улар бу камчиликни ўзларининг бошқа ривожланган сифатлари, масалан куч билан беркитишга ҳаракат қилишади ва бу иш беради. Айрим курашчилар айёрлик ҳам ишлатишади. Бу шундан далолат берадики, кураш фақат куч ва мослашувчанликдан иборат эмас. Бу худди шахмат доскасига ўхшайди. Партияда гроссмейстерлардан қисқа фурсатда ақл билан тез қарор қабул қилиш қобилиятига эга бўлиш талаб этилади. Қийин вазиятдан чиқиб кетиш ўша шахматчининг қандай куч ва маҳоратга эга эканидан далолат беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам пухта ишлаб чиқилган мослашувчанлик ҳам самара келтиради. Куч, эпчиллик, техника, ақл каби сифатлар курашчини ғалаба сари етаклайди. Бу сифатлар курашчининг тактик имкониятларини кенгайтиришга ҳам имкон беради", - деди терма жамоамиз мураббийи.  

Ушбу онлайн мулоқотни Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов кузатиб борди. Тадбирнинг иккинчи қисмида у мураббий ва спортчилар билан алоҳида суҳбатлашди. Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоят вакиллари билан ҳозирги вазият, мавжуд камчиликлар хусусида фикр алмашди. Рустам Шоабдураҳмонов карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилишга, пандемик вазиятда ҳамма ўз саломатлигига эътибор қаратиб, эхтиёт бўлишга чақирди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг