UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

28 сен 10:20
Янгиликлар

Бошқалар

“Спорт — нафислик ва саломатлик манбаи” спорт фестивали якунланди

Теглар :  Аёллар спорти
Жорий йил 26-27-сентябрь кунлари Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” спорт фестивалининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг жисмоний фаоллигини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида республикамиздаги барча туман ва шаҳарлардаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган фаол хотин-қизлар стритбол, стол тенниси, шахмат ва шашка спорт турларидан ўзаро куч синашдилар.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ—87-сонли Фармони билан тасдиқланган 2022-2026-йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастури ижросини таъминлаш мақсадида Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Уч босқичда ўтказилган ушбу турнирда юртимиз бўйлаб 11 000 дан зиёд меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ғолиблик учун кураш олиб бордилар. “Спорт — нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида ўтказилган спорт фестивалининг якуний натижалари билан қуйида танишиб олишингиз мумкин:


Шахмат:

1. Очилова Шахноза (Бухоро);

2. Арзиқулова Мафтуна (Самарқанд);

3. Жониқулова Мафтуна (Сурхондарё).


Шашка:

1. Бозорова Нигина (Бухоро);

2. Эшмадатова Лобар (Қашқадарё);

3. Астарақулова Наиба (Сирдарё).


Стол тенниси:

1. Курязова Шаҳло (Хоразм);

2. Агзамова Марҳабо (Тошкент вил.);

3. Ҳамдамова Гулшан (Сирдарё).


Стритбол:

1. Бухоро вилояти;

2. Тошкент вилояти;

3. Тошкент шаҳри.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг