UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

31 дек 13:53
Янгиликлар

Спорт соҳасида 2020 йил якунлари ва 2021 йил учун истиқболли режалар муҳокама қилинди

Нурафшон шаҳар маданият саройида Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг 2020 йил якуни бўйича йил сарҳисобига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида Тошкент вилояти ҳокимининг Туризм ва спорт масалалари бўйича ўринбосари Сайфиддин Низомов сўзга чиқиб, ҳокимлик ва спорт бўлимларини алоқасини қай тарзда тўғри йўлга қўйиш ҳамда 2021 йилда қилинадиган ишлар, жумладан, вилоятнинг барча ҳудудларидаги Жисмоний тарбия ва спорт бўлимларига қўйиладиган талаблар ва ишлар қай йўсинда амалга оширилиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комил Адилов сўзга чиқиб, Тошкент вилоятида 2020 йил мобайнида Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилган ютуқ ва камчиликлар ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи К.Адилов келгуси 2021 йилда вилоятда спортни янада оммалаштириш йўлида кўпроқ иш олиб бориш кераклиги, эришилган ютуқлар билан чегараланиб қолмасдан, ҳар бир йўналишда камчиликларни имкон борича бартараф қилиш зарурлиги, вилоятнинг барча спорт раҳбарлари бирдамликда ҳаракат қилиш кераклиги, келажак ўсиб келаётган ёшларга хар томонлама ўрнак бўлиш зарурлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда сўзга чиққан бошқарма бошлиғи ўринбосари Жамолиддин Саъдуллахўжаев йил давомида қилинган ишлар, ўтказилган тадбирлар айниқса карантин даврида аҳоли, хусусан, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган онлайн спорт мусобақалари, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда «яшил» ҳудудларда спортнинг 42 та тури бўйича спорт тадбирлари ҳамда бадантарбия машғулотлари ўтказилганлиги ва спорт тарғиботи бўйича вилоятнинг Республикада энг яхши учликда қайд этилганлигини таъкидлади.

Йиғилишда шунингдек бўлим бошлиқлари, бухгалтерия ва бошқарманинг бошқа ходимларининг йиллик ҳисоботлари тингланди.

Якунда Тошкент вилоятида спорт соҳасида ўзини яхши томонлама кўрсатган спорт бўлимлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, вилоят федерациялари ходимларига Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг махсус совғалари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг