UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0

24 янв 08:02
Янгиликлар

Тадбирлар

Спорт таълим муассасаларидаги қишки аттестация натижадорликка хизмат қилади

Шу кунларда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган спорт-таълим муассасаларида ўқувчи-спортчиларни қишки аттестациядан ўтказиш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 22-27 январь кунлари мамлакатимиздаги мавжуд 15 та Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида, олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида, бокс бўйича Баҳодир Жалолов ва гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактаби ҳамда Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати мактабларида таҳсил олаётган ўқувчи-спортчилар қишки аттестациядан ўтказилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Ш.Маҳмудов қишки аттестация жараёнларининг шаффоф ва адолатли ўтишини кўздан кечириш, спортчи ва мураббийлар, мутахассислар билан тўғридан тўғри мулоқот ўтказиш, давлатимиз томонидан яратиб берилган шарт-шароитлардан самарали фойдаланиш ҳолатлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига хизмат сафари уюштирди.

Айтиш лозим, мамлакатимиз спорт шарафини нуфузли халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қилишда миллий терма жамоаларга иқтидорли ёшларни етиштириб бераётган Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ҳамда жойлардаги ихтисослаштирилган спорт мактаб-интернатларининг улуши катта.

Ўтган йили давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаси асосида профессионал спортчилар захирасини янада кучайтириш мақсадида Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ҳамда ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолияти янги тизим асосида йўлга қўйилди.

Бундан икки йил муқаддам Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларидаги 9 мингга яқин спортчиларнинг 21 фоизи миллий терма жамоалардан жой олган бўлса, жорий этилган янги тизим асосида Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўқувчилари контингенти 2023 йилда 150 нафарга қисқартирилиб, 450 нафарга туширилди. Натижада ушбу спорт таълим масканларида шуғулланаётган 6,9 минг нафар спортчиларнинг 30 фоизи спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларда ўз ўрнини топди.

Хўш, бу йилги ҳолат қандай кўринишни олади? Маҳоратли спортчиларни тайёрлаш тизимида жорий этилган янги монтироинг тизими ютуқларга хизмат қилмоқдами? 

Бошланган қишки аттестация синовлари ва кўрсаткичлари айни саволларга қисман жавоб бериши билан маҳоратли спортчиларни танлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Аттестация спорт-талим муассасиларида ўқувчи-спортчиларнинг спорт тайёргарлик даражаси ўсиб боришини, спорт мусобақаларида эришган натижаларини таҳлил қилиш, ўқув режанинг ўзлаштириш ҳолати, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражасини аниқлаш билан бирга келгусида миллий терма жамоаларга иқтидорли спортчиларни танлаш, саралаш ва йўналтириш тизимларини яхшилашга ҳам хизмат қилади.

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан спорт таълимига алоҳида эътиболр берилаётган бир пайтда белгиланган режа асосида Спорт вазирлиги мутахассислари, тажрибали спорт мутахассислари томонидан қабул қилинаётган аттестация жараёнлари Янги Ўзбекистоннинг янги ғалабаларини таъминлашга қодир “олтин авлод” вакилларининг бўй кўрсматишига олиб келиши шубҳасиздир.

Спорт вазир ўринбосари Шахрулло Маҳмудовнинг Қашқадарё вилоятига хизмат сафари давомида вилоятда фаолият олиб бораётган спорт таълим муассасаларидаги аттестация жараёнларида бевосита иштирок этиши ҳамда ихтисослаштирилган спорт мактабларининг фаолияти билан танишиб чиқиши асносида спортчилар, уларнинг ота-оналари, мураббийлар билан суҳбатлари ва улар  билан ўтказиладиган сайёр қабуллар давомида кўплаб масалалар ўз ечимини топиши назарда тутилган.

Шу ўринда айтиш лозим, бугунги кунда Спорт вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари мамлакатимиздаги мавжуд Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида, олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ўтаётган ўқувчи-спортчиларнинг қишки аттестация жараёнларида бевосита иштирок этмоқда.

Спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг