UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 2 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

19 окт 17:08
Янгиликлар

Бошқалар

Спорт тренерлари Россия билан ҳамкорликда тайёрланади

Хабарингиз бор, бугун мамлакатимизда Владимир Путин бошчилигидаги Россия Федерациясининг делегацияси ташрифи доирасида биринчи "Россия-Ўзбекистон таълим форуми" ташкил этилмоқда.

Форум доирасидаги белгиланган дастурлар асосида жорий йилнинг 19 октябр куни пойтахтимиздаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Махмуджон Болтабаев ва Россиянинг П.Ф.Лесгафт номидаги жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик миллий давлат университети ректори Сергей Бакулев ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев иштирок этди. Шунингдек, турли спорт турлари бўйича етакчи тренерлар ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университетининг профессор ўқитувчилари иштирок этишди.

Учрашувда спорт соҳаси бўйича икки давлат ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, қишки спорт турлари, спорт менежменти, психологияси бўйича тренерлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди. Унга кўра, бир қатор муҳим йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди. Хусусан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан ҳамкорликда қўшма диплом бериладиган факультет ва юртимизда П.Ф.Лесгафт номидаги жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик миллий давлат университетининг филиалини очиш бўйича келишувларга эришилди.

Тадбирда сўзга чиққан Сергей Бакулев шундай деди – “Юртингизда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жисмоний тарбия ва спорт ривожига қаратилаётган эътибор ҳозирда ўз натижасини бериб, ўзбек спортчилари жаҳон ареналарида юқори ўринларни эгаллашмоқда. Бизнинг университетда ҳам спортчи ва тренерлар тайёрлаш бўйича юқори малакали мутахассислар ва катта илмий тадқиқотлар мавжуд бўлиб, сиз билан ўзаро тажрибани ўртоқлашишга, ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”.

Учрашув кунида Сергей Евгеньевич Бакулевга Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Илмий Кенгаши қарори асосида "Фахрий профессор" унвонини берилди.

Кун давоми Россиялик меҳмон пойтахтимиздаги бир қатор спорт иншоотлари ва таълим муассасалари фаолияти, юртимизда спорт билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар билан таништирилди.

Маълумот учун: Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган П.Ф.Лесгафт номидаги жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик миллий давлат университети нафақат Россияда балким жаҳонда ўз йўналиши бўйича етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. 1896 йилда асос солинган университетда бугунги кунга қадар 1700 дан ортиқ хизмат кўрсатган спорт усталари ва халқаро тоифадаги усталари тайёрланган. Университетнинг 300 дан ортиқ талабалари Европа ва жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлишган. Университетда 400 га яқин педагог ходимлар фаолият кўрсатиб, уларнинг 76 фоизи илмий даража ва унвонларга эга. Профессор ўқитувчилар орасидан олти нафари академик ва етти нафари турли илмий академиялар мухбир аъзоси, тўрт нафари Россия Федерациясида хизмат кўрсатган фан арбоби, қирқдан ортиғи фан доктори ва профессор, икки юздан ортиғи эса фан номзоди ва доцент ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг