UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

09 апр 17:08
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар

Спорт вазирлигидан яна бир янги акция! Бу сафар ўзгача!

Теглар :  MINSPORT ONLAYN KUBOGI
Илк бор юртимизда киберспорт - компьютер спорти бўйича "MINSPORT ONLAYN KUBOGI" мусобақаси ташкил этилмоқда.

Ушбу мусобақа бугунги карантин даврида халқимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Esports Uzbekistan Федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Мусобақа жорий йил 14-30 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Энг муҳими, ушбу киберспорт мусобақаси тўлиқ онлайн режимда ўтказилади ва унда иштирок этиш мутлақо бепул.

Мусобақа #UydaQolibO'yindaBo'ling челленжи остида ташкил этилиб, унда 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган барча юртдошларимиз иштирок этишлари мумкин .

Мусобақа қуйидаги 3 та йуналишда бўлади:

1. "FIFA20";
2. "Clash Royale";
3. "Victory The Age of Racing"

Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 65 000 000 сўмни ташкил қилади.

Йўналишлар бўйича мукофот жамғармаси қуйидагича тақсимланади:

"FIFA 20" – 30 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади);

"Clash Royale" – 20 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади);

"Victory The Age of Racing" – 15 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади).

Мусобақада қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтилади: https://forms.gle/nRQA5hCdzueojwgV8

Шошилинг, рўйхатдан ўтишнинг сўнгги муддати эса 14 апрель, соат 23:00 этиб белгиланган.

Мусобақа тақвими куйидагича:

- 15-22 апрель, гуруҳ босқич ўйинлари;
- 23-28 апрель, плей-офф босқич ўйинлари;
- 29 апрель, 3-ўрин учун баҳслар;
- 30 апрель куни эса "MINSPORT ONLAYN KUBOGI" мусобақасининг ҳал қилувчи финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Мусобақа доирасидаги марказий ўйинлар Esports Uzbekistan Федерациясининг Youtubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Қўшимча маълумотлар билан вазирликнинг www.minsport.uz расмий сайти
ва @minsport телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.

Киберспорт онлайн мусобақасида иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг