UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0

08 мар 07:48
Янгиликлар

Тадбирлар

Спортчи қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди

Теглар :  СпортЗулфия
Президент Фармонига кўра спорт соҳасида қатор ютуқларни қўлга киритаётган бир гуруҳ қизларимиз Зулфия номидаги Давлат мукофотига лойиқ кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда мўътабар аёл зотини улуғлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган қизларни муносиб рағбатлантириш мақсадида махсус фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ бир гуруҳ қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Унга кўра, спорт соҳасида бир қатор ютуқларни қўлга киритган қизларимиз ҳам ушбу мукофотга лойиқ кўрилди:

Сапарова Ситора Шайдулло қизи - Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;

Азимова Дилафрўз Аламхон қизи - Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 4-босқич талабаси (Наманган вилояти);

Усманова Нуриниссо Олимовна - Самарқанд давлат университетининг 1-босқич талабаси;

Тоғаймуродова Шахноза Шухрат қизи - Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 300-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси.

Мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотига муносиб эҳтиром кўрсатиш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш борасида ҳукуматимиз томонидан эътирофга арзигулик ишлар амалга оширилаяпти.

Ишонамизки, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва жаҳон миқёсидаги мавқеини юксалтириш борасида хотин-қизларимиз бундан кейин ҳам ўз хизматлари билан улкан ҳисса қўшишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг