UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0

25 июл 17:58
Янгиликлар

Тадбирлар

Спортчиларга ижодий имтиҳонларда энг юқори балл синов натижаларсиз қўйиб берилмоқда

Теглар :  ЎзДЖТСУ
Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Спорт фаолиятининг 40 та спорт таълими йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди.

Имтиҳонлар Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, “Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби” тасарруфидаги эшкак эшиш базаси, Пахтакор стадиони, Теннис олимпия академияси, “Ҳумо Аренаси” ва “ICE CITY” муз мажмуаларида ҳамда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри спортчилар кўчаси 19-уйда жойлашган университетнинг спорт заллари ва майдонларида ташкил этилмоқда.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар танланган спорт таълими йўналиши бўйича 2023 йил 24-31 июль кунлари бўлиб ўтади. Жорий йилдан 2022 йил 3 ноябрдаги  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-414-сон қарорига асосан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларига "Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)" бакалавриат таълим йўналишига камида иккинчи спорт разрядига эга бўлган, "Спорт турининг алоҳида йўналишлари" магистратура мутахассислигига эса камида Ўзбекистон спорт усталигига ёки Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод спорт разрядига эга бўлган абитуриентлар қабул қилинмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Университет ва унинг филиалларида ҳамда бошқа олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларига ҳужжат топширган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвонига эга бўлган спортчилар, Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстер спорт унвонига эга бўлган спортчилар, Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери спорт унвонига эга бўлган спортчилар, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган спортчилар касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини топширишдан озод қилиниб, уларга максимал балл қўйиб берилмоқда.

Шунингдек, инсон омилининг таъсирини кескин камайтириш, имтиҳонларнинг шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида рақамлаштириш тизими жорий этилган. Касбий (ижодий) имтиҳон натижалари реал вақт режимида планшет орқали “Ижодий имтиҳон” ахборот тизимига онлайн киритилиб, бир вақтнинг ўзида якуний натижалари бўйича абитуриентларга смс хабарлар юборилмоқда.

Имтиҳонларни шаффоф ва адолатли ўтказиш мақсадида имтиҳон олувчи мутахассислар спорт ташкилотлари, спорт федерацияларидан жалб этилганлигини алоҳида қайд этиш лозим.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган барча спорт мажмуалари видеокузатув камералари билан жиҳозланган бўлиб, зарур воситалар билан таъминланган. Холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида имтиҳонларни ўтказиш жараёнлари жонли тарзда imtihon.jtsu.uz:81 интернет платформаси орқали узатиб борилмоқда. 

Шу билан бирга абитуриентларнинг ота-оналари жараёнларни университет ҳовлисига ўрнатилган мониторлар орқали кузатиб боришмоқда.

Анварбек ЖУМАНИЯЗОВ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Жамотчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг