UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0

26 авг 17:04
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Спортчимиз Чехиядан совриндор бўлиб қайтди

Теглар :  Пара-каноэ
Жорий йилнинг 23-27 август кунлари Чехиянинг Расице шаҳрида пара-каноэ спорт тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур чемпионатда аёллар ўртасида кечган баҳсларда иштирок этган паралимпиячимиз Шахноза Мирзаева юртимиз шарафини химоя қилди.

Шахноза Мирзаева 200 метр масофани 51.778 натижаси билан босиб ўтиб, фахрли 2-ўринни эгаллади ва кумуш медали соҳибасига айланди. Шиддатли кечган баҳсларда 1-ўрин австралиялик спортчи Аманда Рейнолдс (50.344) га насиб этган бўлса, 3-ўринни Руминиялик спортчи Михаелла Лулэа (52.033) эгаллади.

Энди Ўзбекистонлик пара-каноэчилар жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Осиё Кубогига қизғин ҳозирлик кўради.


Паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг