UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0

03 мар 08:49
Янгиликлар

Тадбирлар

Спортга йўналтирилган 1 сўм 7 сўм фойда келтиради

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан учрашувида барча соҳаларнинг раҳбарларига эртамиз эгалари билан тез-тез кўришиб туриш, уларни дардига қулоқ тутиш ҳамда муаммоларига ўз вақтида ечим топиш чораларини кўриш вазифалари юклатилганди.

Шу мақсадда пойтахтимиздаги "Миллий" стадионда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари билан Тошкент шаҳри ёшлари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Ушбу учрашувда вазир ўринбосари Элбек Шукуров ҳамда Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Акромхўжа Шодихўжаевлар ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

— Ҳозир тилимизда "уюшмаган ёшлар" деган ибора пайдо бўлди. Менга қолса ёшларга нисбатан бу тарифни ишлатмаган бўлардим. Сиз ҳозир келажак остонасида турибсиз. Ҳар биримиз бу босқичдан ўтганмиз. Келажагини қуриш йўлида изланаётган, ҳаракат қилаётган ва интилаётган ёшларни «уюшмаган», деб атамаган бўлардим, - деди ёшлар билан учрашувда вазир ўринбосари Элбек Ҳабибуллаевич Шукуров.

"Яқинда Финляндиядаги таълим тизимини ўрганиш асносида Исландиянинг яқин тарихи билан ҳам танишиб чиқдим. Маълум бўлишича, 1992-94 йилларда бу мамлакатда 12 ёшли болаларнинг 85 фоизи спиртли ичимликлар истеъмол қилар экан. Тасаввур қиляпсизми? Майли, пивога ўхшаш енгил ичимлик бўлсин, аммо барибир ёш болаларнинг спиртли ичимликка ружу қўйиши даҳшатку! 

Исландия бу иллатдан қутулиш учун таълим ва спортга эътиборни кучайтирди. Натижада орадан 20 йил ўтиб энг соғлом миллатлардан бирига айланди. Узоққа бормайлик, футбол бўйича сўнгги Европа ва Жаҳон чемпионатларида Исландия терма жамоаси қанақа шов-шув кўтарганига ҳаммамиз гувоҳи бўлдик. Статистикага эътибор берсак, спортга сарфланган 1 сўм пул давлатга 7 сўм фойда олиб келади. 

Қандай қилиб дейсизми? Агар бир ходим касал бўлса, унга давлат ҳисобидан даволаниш пули тўлаб берилади. У ходим яна шифохонада даволанадиган бўлса, унинг соғлигини тиклаши ҳам давлат ҳисобидан амалга оширилади. Қолаверса, иш унумдорлиги пасаяди. Агар ўша ходим соғлом бўлса, юқоридаги сарф-харажатларга зарурат қолмайди, иш унумдорлиги юқори бўлади. Бу иқтисодиётга ҳам фойда келтиради. Шунингдек, унинг бахтлилик индекси юқори бўлади", деб айтиб ўтди вазир ўринбосари.

Учрашувда Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи қарийб юз нафар ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутасаддиларга мурожаат қилди. Жумладан, Мирзо Улуғбек тумани "Юзработ" маҳалласида истиқомат қилувчи Жаҳонгир исмли ўсмир илгари уйи олдида оддий турник ва брус бўлгани, ёшлар унда машқ қилишиб ўз соғлигини тиклашгани, аммо айтарли жиддий сабабсиз улар бузиб ташлангани ва энди ёшлар бўш вақтини қандай ўтказишни билмай қийналаётганини айтиб,бу борада вазирлик раҳбариятидан амалий ёрдам сўради.

— Албатта бундай муаммолар йўқ эмас, дейлик Тошкент шаҳрида сўнгги 2-3 йилда қанчадан қанча янги уйлар барпо этилди. Бироқ, аҳолининг фарзандлари учун оддий боғча ёки мактаб инобатга олинмаган. Энди биз шундай лойиҳани илгари суряпмиз ва бу таклиф ҳукуматимиз томонидан ҳам маъқулланди. Бундан кейин янги қурилаётган уйлар олдида албатта аҳоли учун велосайр ва пиёда юриш учун йўлакчалар инобатга олинади, - деди вазир ўринбосари Э.Шукуров.

Тадбир давомида ёшларнинг бир қатор муаммолари ҳал қилинди ва уларни қийнаётган саволларга жавоб олишди. Шунингдек, тадбир давомида Тошкент шаҳридаги барча БЎСМлар иштирокида махсус кўргазмали бурчак ташкил этилди.

Шу ернинг ўзидаёқ пойтахтимизда истиқомат қилувчи ёшлар ўзлари қизиққан спорт тури бўйича БЎСМларда ташкил этилган спорт тўгаракларига аъзо бўлиш имконияти яратилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг