UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0

08 май 10:52
Янгиликлар

Дзюдо

Спортимиз мутасаддилари Доҳада дзюдочиларимиз билан учрашишди + ФОТО

Хабарингиз бор, кечадан Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди.

Ҳисоб бўйича 36-жаҳон чемпионатининг илк куни терма жамоамиз аъзоси Дилшодбек Баратов финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медаль ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли 1400 рейтинг очкосини қўлга киритди.  

Эътиборга молик жиҳати шундаки, дзюдочиларимизни қўллаб-қувватлаш учун Қатар пойтахтига спортимиз мутасаддилари - Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ва Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, МОҚ раиси зринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов етиб боришди. 

Улар илк кунги финал беллашувлари якунида дзюдочиларимиз жойлашган меҳмонхонага ташриф буюриб, улар билан дилдан суҳбатлашишди, бўлажак муросасиз баҳсларда омад тилашди.  

Умид қиламизки, спортимиз мутасаддилари томонидан берилган кечаги кучли мотивация дзюдочиларимизни ғалабалар сари янада руҳлантиради. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг