UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

02 май 16:16
Янгиликлар

Дзюдо

Спортимиз юлдузлари - Диёрбек Ўрозбоев

Ажойиб одамлар билан танишиш учун, қаергадир чиқиш шарт эмас. Уйда қолинг ва қулайроқ жойлашиб олинг.

Чунки ҳозир биз сизларни Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиларидан бири – дзюдочимиз Диёрбек Ўрозбоев билан таништирамиз.

Диёрбек 1993 йил 17 август куни Хоразм вилоятида таваллуд топган. Қаҳрамонимизнинг болалигидан спортга бўлган қизиқиши юқори эди. Ўрозбоев ёшлигиданоқ қатор халқаро мусобақаларда ўз муваффақияти билан омма эътиборини торта бошлади. Жумладан, Германия ва Европа очиқ кубокларида учинчи ўринни, Бейрутда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида эса олтин медални қўлга киритди. Диёрбек 19 ёшида Абу-Даби Гран-приси ва Токио Катта дубулға турнирларида ҳам муваффақиятли қатнашди.

Полвонимизнинг фаолиятидаги кескин юксалиш 2016 йил Тбилиси Гран-присида ғалаба қозонганидан бошланди. Шундан сўнг Диёрбек кетма-кет Самсун ва Олма-ота Гран-прилари, Осиё чемпионати, Боку Катта дубулға турнирлари ва асосийси Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларининг -60 килограмм вазн тоифаси совриндорига айланди. Рио-2016 Олимпиадасининг бронза медали соҳиби 2017 йил Будапештда ўтган жаҳон чемпионатида ҳам учинчи ўринни қўлга киритди. 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида эса -60 килограмм вазн тоифасида қитъада тенгсиз эканлигини исботлади. Эътиборлиси, бу сўнгги 2 Осиё ўйинларида дзюдочиларимиз ҳисобидаги ягона олтин медаль бўлиб турибди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Диёрбек Ўрозбоевнинг юртимиз шон-шуҳратини дунёга танитиш йўлида кўрсатаётган хизматлари учун миннатдорчилик билдириб, унинг келгуси фаолиятида улкан ғалабалар, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
02 май 16:55:25
Bek
Жуда хурматга лойиқ спортчи. Лекин, бу гал 60 кг вазн тоифасининг асл эгаси бошқа.
   
03 май 01:11:37
Judo 1
O'rozboyev tezroq sport formasini tiklab, yana katta yutuqlarni qo'lga kiritishini tilab qolamiz!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг