UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0

29 янв 15:02
Янгиликлар

Футбол

Сречко Катанец: "Таиландга қарши ўйнаётганимиз омад эмас" (матбуот анжумани тўлиқ)

Теглар :  Сречко Катанец
Осиё кубоги 1/8 финали доирасидаги Ўзбекистон - Таиланд ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Сречко Катанец: Эртанги ўйиндан олдин бизда етти кун вақт бўлди. Биз ўйинга тайёрмиз. Эртага нима бўлишини кузатамиз.

Одилжон Хамробеков: Турнир қизиқ палласига кирди. Бу босқичдаги барча жамоаларни табриклаймиз. Эртага тартибли жамоага қарши ўйин кутиб турибди. Мураббийимиз айтганидек, бу ўйинга тайёрмиз. 



- Сўнгги Осиё кубокларида плей-офф босқичидаги қуръада бироз омадимиз келмаган. Бу сафар рақиблар бироз омадли келди. Таиланд устидан ғалаба қозонсак, ундан сўнг катта эҳтимол билан Қатар жамоаси бизга қарши ҳаракат қилиши мумкин. Қуръа биз учун қанчалик омадли бўлди деб ўйлайсиз? Ярим финалга чиқиш эҳтимолимиз қанча?

Ҳамробеков: - Биринчи ўринда эртанги ўйинга эътибор қаратишимиз керак. Ундан кейин нима бўлиши ноаниқ. Тожикистон кечаги ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини исботлади. Кўпчилик БААни фаворит сифатида кўраётганди, якунда қўшниларимиз ғалаба қозонишди. Биз ҳам ўзимизнинг бор имкониятимизни ишга солиб, энг яхши натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Жаноб мураббий, ўйинга етти кун тайёргарлик кўрганингиз ҳақида айтдингиз. Етти кунлик танаффус жамоага фойдали бўладими? Бу танаффус жароҳатланган ўйинчилар тикланиб олишига қанчалик ёрдам беради?

Катанец: - Бу нарса жамоага қандай таъсир қилишини олдиндан билиб бўлмайди. Эртанги натижа барчасини кўрсатади. Жароҳатларга келсак, бизга бу муддат ҳеч қандай ёрдам бермади. Жароҳатланган футболчиларимиз асосан узоқ муддатга сафдан чиқишган.



- Бир неча ўйинчиларимиз жароҳат олишди, аммо улар ҳозир терма жамоа билан. Бу сизларга қўшимча мотивация ва қўллов бермоқдами?

Ҳамробеков: - Жароҳатлари жиддий ўйинчилар клубларига қайтди. Қолган ўйинчиларда тузалиш эҳтимоли бор. Шифокорлар улар билан иш олиб боришяпти. Умид қиламизки, улар тез орада сафга қайтишади. Жароҳатланган футболчиларнинг биз билан биргалиги бизга руҳан ёрдам бермоқда.

- Ўзбекистон катта кучга эга эканини биламиз. Австралия билан ўйиндаги дуранга ҳам жамоада катта потенциал борлигини билдиради. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада қанчалик узоққа боришни мақсад қилган?

Катанец: - Мусобақадан олдин биз фақат битта ўйинга тайёрланишимиз ва режа қилишимизни айтгандим. Таиланд бирорта гол ўтказмаган. Яхши шаклланган жамоа. Улар кучли прессинг амалга оширишади. Ҳимоядан ҳужумга ҳам тез ўтишади. Таиландга қарши ўйнаётганимиз омад эмас. Ҳа, баъзи муҳим ўйинчиларни йўқотдик. Ҳозир ҳам яхши ўйинчиларимиз сафда, улар эртага жамоага керакли натижани қайд этишда ёрдам беришади.


- Мураббийга савол. Биз иккита асосий ҳужумчимизни йўқотдик. Эртага ўз тактикангизни ўзгартирасизми.

Катанец: - Ўйинда кўрамиз. Битта тактикада бошлаб, бошқасида давом эттиришимиз мумкин. Эртага кўрасиз.

- Одилжон, Таиланд ҳали гол ўтказиб юбормаган. Биз ҳужумчисиз ўйнаяпмиз. Бу ярим ҳимояга қўшимча жавобгарлик юкламайдими. Бундан ташқари, Таиланд бу иқлимга биздан кўра кўпроқ мослашган. Бу ўйинга қанчалик тайёрсизлар?

Ҳамробеков: - Таиландни гол ўтказиб юбормагани жамоани қандай кучга эга эканини айтиб турибди. Бизда жисмоний ҳолатдан муаммо бўлади деб ўйламайман. Ким яхши ташкил топган бўлса ва тартибли ўйнаса, шу терма ғалаба қозонади. Ҳужумчиларсиз учта ўйин ўтказдик. Ўзига яраша муаммо бор, аммо бу ҳолатдан чиқиб кетамиз деб ўйламайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг