UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

25 окт 11:34
Янгиликлар

Теннис

Стэн Вавринка: "Фаолиятимнинг якуни кўринмоқда"

Теннисчи Стэн Вавринка профессионал фаолияти ҳақида гапирди.

Шу ҳафта рейтингига кўра, швейцариялик теннисчи 45-ўринни эгаллаб турибди.

"Фаолиятимнинг якуни кўринмоқда, бироқ ўзимни қаридек ҳис қилмаяпман. Турнирлар давомида мени бутун дунёдан қўллаб туришибди. Бунинг асосий сабаби - теннис ўйнашда давом этяпман. Умид қиламанки, яна шундай давом этаман. Бироқ яна қанча вақт ўйнашимни билмайман.

"Катта Дубулға" ва "Мастерс"лардаги ғалабаларим сабабли 4 ажойиб йилни ўтказдим. "Дубулға" финалида уч марта дунёнинг биринчи ракеткасини мағлуб этдим. Бу фаолиятимнинг энг ажойиб онлари бўлди.

Шунингдек, Олимпиада-2008да Рожер Федерер билан жуфтликда олтин медални ҳам қўлга киритганим фаолиятимдаги энг зўр пайтларга тўғри келди. Делегациям билан олимпия шаҳарчасида бўлиш, у ердаги олтин медаль эса катта тажриба берди. Бу бутун бир ҳаётим давомида ёдда қолади.

Ёшлигимда бу ҳақида орзу ҳам қилмаганман. Мақсадим - профессионал теннисчига айланиш ва кучли юзталикка кириш эди. Шундан кейин Топ-50, Топ-20, Топ-10 ҳақида ўйлашни бошлаганман", - деди Вавринка.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг