UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

17 янв 17:24
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол тенниси бўйича “Очиқ эшиклар” куни ҳамда фахрийлар ўртасида мусобақа ташкил этилди + ФОТОГАЛEРEЯ

Ўзбекистон стол тенниси федерациясида “Очиқ эшиклар” куни ҳамда фахрийлар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз стол тенниси федерацияси томонидан юртимизда Олимпия ўйинлари туркумидан жой олган спорт турларини, жумладан стол теннисини янада оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакиллантириш, болаларни мазкур спорт турига кенг жалб этиш мақсадида стол тенниси бўйича “Очиқ эшиклар” куни ва фахрийлар ўртасидаги мусобақа ўтказилди.

 Мазкур спорт тадбирида болаларга юртимизнинг иқтидорли стол теннисчилари томонидан маҳорат сабоқлари ўтказилди.

– Бугун спортга ҳар қачонгидан ҳам юксак эътибор қаратилмоқда, – дейди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова. – Бу эътибор самарасида аҳоли, айниқса фарзандларимиз ўзлари хуш кўрган спорт турлари билан шуғулланиш орқали ҳар томонламо соғлом бўлиб камол топмоқда. Стол тенниси бўйича ташкил этилган “Очиқ эшиклар” куни ва фахрийлар ўртасидаги мусобақа кўтаринки кайфиятда ўтди. Болаларимиз иқтидорлий спортчиларимиз билан биргаликда шуғулланган бўлса, фахрийларимиз ўзаро рақобатлашди. Бу каби спорт тадбирлари ёшларимизни спортга бўлган муҳаббатларини янада ошириши шубҳасиз.

  Мамлакатимизнинг энг сара фахрий стол тенниси усталари ўртасида ўтган мусобақа ҳам қизғин ва муросасиз ўтди. Юксак тажриба ва маҳоратли фахрийларимиз 20-40, 41-49, 50-59, 60 ва ундан юқори ёш тоифаларга бўлинган ҳолда ғолиблик учун куч синашдир.

– Фахрийлар ўртасида ўтган мусобақанинг 41-49 ёш тоифасида ғолиб бўлганимдан хурсандман. Аслида бу мусобақа дўстона руҳда ўтди. Мен фурсатдан фойдаланиб фарзандларимизга, ёшларга шуни маслаҳат бермоқчиманки, спорт билан шуғулланишни канда қилманг. Спорт – саломатлик гаровидир. Шунингдек, мазкур спорт тадбир ташкилотчиларидан миннатдорман, – дейд Акбар Кулибоев.

Қуйида фахрийлар ўртасида ўтган мусобақа ғолиб ва совриндорлари билан танишасиз:

20-40 ёш тоифаси:

1.Аблетипов.Ш
2. Умаров.О
3. Тожибоев.Х

41-49 ёш тоифаси:
1. Кулибоев.А
2. Абдуллаев.У
3. Шамьюнов.Р

50-59 ёш тоифаси:
1. Муродхўжаев.Д
2. Расулов.А
3. Аҳмедов М

60 ва ундан юқори ёш тоифаси:
1. Раупов.А
2. Хасанов.А
3. Селютин.А

Ўзбекистон стол теннис федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг