UZ

Сўнгги янгиликлар

10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0

29 ноя 07:01
Янгиликлар

Теннис

Стол тенниси федерацияси "Токио-2020"га тайёргарлик бўйича ҳисобот топширди

Ўзбекистон Токио 2020 Олимпиадасида ўз олдига улкан мақсадларни қўйган.

Ватанимиз спортчилари бир ярим йилдан сўнг Кунчиқар юртда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида нафақат лицензиялар, балки медаллар сони ва сифати бўйича ҳам рекордларни янгилашни мақсад қилган. Бу борада Миллий олимпия қўмитасида иш аллақачон бошлаб юборилган. Шу мақсадда МОҚда бир неча кундан буён спорт федерациялари билан учрашув ташкил қилинмоқда ва Олимпия ўйинларига тайёргарлик кенг муҳокама қилинмоқда.

Бу сафарги йиғилиш Ўзбекистон стол тенниси федерацияси вакиллари билан ўтказилди. Федерация раиси Саида Маҳмудова Миллий олимпия қўмитаси ишчи гуруҳини Токио 2020 Олимпиадасига атаб ишлаб чиқилган режа билан таништирди. Спортчиларимизнинг бугунги кундаги ҳолати, Олимпия ўйинларига лицензия берувчи мусобақалар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, олдинда турган муаммолар, камчиликлар таҳлил қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг