UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

20 апр 19:50
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол тенниси федерацияси ходимлари масофавий меҳнат фаолиятини давом эттиришяпти

Теглар :  Стол тенниси
Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ходимлари юртимизда жорий этилган барча карантин чора-тадбирларига тўлиқ риоя қилишяпти.

Барчамиздан уйда қолиш сўралмоқда. Зеро, фақат шу йўл орқалигина тезроқ коронавирус балосидан қутулиш мумкин.

Хусусан, Ўзбекистон стол тенниси федерациясида ҳам иш тўхтаб қолгани йўқ. Бугунги ахборот технологиялари яшин тезлигида тараққий этиб бораётган замонамизда федерация раҳбарияти, ходимлар, мураббийлар фаолияти масофадан туриб давом эттириляпти.

“Телеграм ижтимоий тармоғида махсус канал очилган бўлиб, у ерда доимий ахборот, маълумот алмашиш йўлга қўйилган. Мураббийлар спортчиларимизнинг карантин давридаги ҳолати, уларнинг соғлиқлари ҳақида кунлик маълумотларга эга бўлиб боришяпти. Ҳар бир курашчи кунига икки маҳалдан тана ҳарорати ҳақидаги маълумотни телеграм каналига ташлайди. Кунлик машғулотлардан ташқари, карантин даврида бўш вақт кўп бўлишини инобатга олган ҳолда федерация томонидан ўзига хос челленжлар йўлга қўйилган. Бу жараён ҳам ўз ўрнида бўш вақтни мазмунли ўтказиш учун хизмат қиляпти. Шахсан ўзимга келсак, уйда фарзандим билан бирга машғулот ўтказяпман, бирга ўйнаяпмиз. Онлайн дарсларни тайёрлаяпмиз. Бу синовли кунлар тезроқ ўтиб кетишидан умидвормиз.“, — деди федерация раиси Саида Маҳмудова.

Жумладан, федерация бош котиби Акмалжон Хамраев ҳам масофадан ишлаяпти.

“Масофавий иш фаолиятимиздан ташқари фарзандлар билан дарс тайёрлаяпмиз. Бадиий китоблар мутолаа қиляпмиз. Карантин ҳолатида ҳам бекор ўтириш йўқ. Доимий ҳаракатдамиз. Енгил жисмоний машғулотларга ҳам вақт қоляпти“, — дейди бош котибимиз.

Шунингдек, федерациянинг халқаро бўлим етакчи мутахассис Усанов Жавлон доимий равишда Халқаро стол тенниси федерация (ITTF)га аъзо қолган федерациялар билан мулоқотда бўлиб турибди.
“Халқаро стол тенниси федерацияси аъзо барча мамлакат федерация ва ассоциацияларга сўнгги янгиликларни жўнатиб турибди. Биз ташкилот билан доимий мулоқотдамиз. Ўз ўрнида тегишли янгиликларни мураббийларимизга етказяпмиз“, — Жавлон Усанов.
Бир сўз билан айтганда, карантин ҳолатида ҳам иш қизғин суратда давом этмоқда.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг