UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби ўзгарди. Индонезия билан ўйнамаймиз! 0 12:26Конкурчилар Гран-при дастурида беллашишди + ФОТО 0 12:05Хосеп Гвардиола: "Арсенал" бошқа очко йўқотмайди" 0 11:44Олимпиада ҳамда уч карра жаҳон чемпиони Мадримов - Кроуфорд оқшомида жанг қилиши мумкин 0 11:23ООК делегациясининг мамлакатимизга ташрифи сермаҳсул ўтди 0 11:02Кейинги бекат Рио! Маҳмуд Мурадов жанг қилиши керак бўлган UFC 301 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 10:41"Бавария" — "Реал" учрашувида ким бош ҳакам бўлиши маълум 0 10:20Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди 0 09:59Дунёга машҳур рэпер Снуп Догг Теренс Кроуфордга қарши жанг одидан Исроил Мадримовни қўллаб-қувватлади + ФОТО 0 09:38Ўзбекистон U-18 терма жамоаси гуруҳ пешқадами Таиланддан ҳам устун келди. Бугун 1/2 финал! 0 09:17Бугун Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи якунланади 0 08:48Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтди + ФОТО 0 08:21UFC тарихида илк бор аёл анонсер ишлади + ФОТО 0 07:54Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган иккинчи велоспортчимиз номи ҳам маълум! 0 07:32Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон - Индонезия ўйини бор 0

19 мар 12:00
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол тенниси. Гулистонда Ўзбекистон кубогининг финалчилари аниқланди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ўтказилаётган стол тенниси бўйича Ўзбекистон кубогининг финал иштирокчилари маълум бўлди.

Римма ва Диана пойтахтликларни финалга олиб чиқишди ва амалдаги чемпионларни тўхтатишди. Ярим финалнинг биринчи очкосини Тошкент вилоятига Марҳабо Магдиева келтирди. У Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Диана Полегаева устидан ғалаба қозонди.

Иккинчи учрашувда Римма Молоканова Согдиана Ибодуллаевага имконият қолдирмади ва ҳисобни тенглаштирди. Учинчи ўйинда Моҳирой Камаловага қарши ўйнаган Розалина Хаджиева Тошкент вилояти вакилларига яна бир очко келтириб хисобни 2-1 га етказди. 

Кубок беллашувларига феноменал формада келган Молоканова (Гуфранова) Римма Магдиевага қарши ўзини рухан тайёрлай олгани ва сўнги иккита учрашувда Магдиевага ютқазган ўйинлари учун реванш олгани таҳсинга сазовор бўлди 2-2. 

Ҳал қилувчи очко учун тўқнаш келган Полегаева ва Ибодуллаевалар куннинг энг қизиқарли учрашувини мухлисларга тақдим этишди. Драматизмга бой учрашувда Диана Согдиана устидан ғалаба қозониб, Тошкент шаҳри жамоасини финалга олиб чиқди 3-2!

Икинчи 1/2 финалда Наманган вилояти 3-1 ҳисобида андижонлик рақибларидан устун келиб, бугун ўтказиладиган финалда пойтахтлик стол теннисчиларга баҳс олиб борадиган бўлишди. 

1/2 финал. Аёллар йўналиши: 

Тошкент-1 - Тошкент вилояти 3-2

Наманган - Андижон 3-1

Финал. Тошкент-1 - Наманган

Эркаклар ўртасидаги 1/2 финалларда сенсация кузатилмади. Бугунги финалда Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти вакиллари ўзаро тўқнаш келади. 

1/2 финал. Эркаклар йўналиши: 

Тошкент вилояти vs Самарқанд 3-0

Тошкент-1 vs Қорақалпоғистон Республикаси 3-0

Финал. Тошкент-1 - Тошкент вилояти

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг