UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0

07 дек 10:58
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол тенниси: Наманганда мамлакат чемпионлари аниқланди

Наманган шаҳридаги “Паҳлавон“ спорт мажмуасида стол тенниси бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан келган юз нафардан зиёд теннисчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида эркаклар ўртасида Зоҳид Кенжаев, аёллар орасида эса Римма Гуфранова барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Жуфтликлар мусобақасида И.Султонов ва А.Носирхўжаев тандеми ўғил болалар ўртасида ғолиб чиққан бўлса, қизлар ўртасида Р.Гуфранова ҳамда Р.Хўжаева жуфтлиги мамлакат чемпионига айланди. Аралаш жуфтлик беллашувларида З.Кенжаев ва К.Холиқова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Шунингдек, чемпионат доирасида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси томонидан мураббийлар кенгашининг йиғилиши ҳам ўтказилди.

Унда жорий йилги спорт мавсумида эришилган ютуқ ва камчиликлар, мураббийларнинг самарадорлиги атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма киритиш учун терма жамоа аъзоларининг маҳоратини ошириш бўйича мураббийларга алоҳида кўрсатмалар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг