UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади 0 12:37Пойтахтимизда таэквондо WT бўйича халқаро турнир старт олди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 11:55WTA рейтинги. Абдураимова 25 поғонага пастлади, Cевил 16 ўрин кўтарилди 0 11:34Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди 0 11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0

16 апр 16:40
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол тенниси юлдузлари: Олимпия ўйинларида омади юришмаган кўп карра жаҳон чемпиони Владимир Самсонов

Бугун стол тенниси юлдузлари рукнидан ўрин олган яна бир тирик афсона Владимир Самсоновнинг эришган ютуқлари ҳақида маълумот берамиз.

Владимир Самсонов 1976 йилнинг 17 апрелида Беларусь пойтахти Минск шаҳрида дунёга келади. Стол теннис билан олти ёшидан бошлаб шуғулланиб келади. У стол теннисидаги дастлабки ютуғига 1987 йил Афинада кадетлар ўртасида Европа чемпионатида эришади. Ўша мусобақада бўлажак стол тенниси юлдузи Собиқ Иттифоқ терма жамоаси таркибида олтин медалларни қўлга киритган.

 Катталар ўртасида Жаҳон чемпионатида 1995 ва 1997 йилда кумуш медални қўлга киритади. Шунингдек, бир неча бора жаҳон кубоги ва Европа чемпионатида олтин медални қўлга киритган. Владимир фаолияти давомида 27 та “ITTF World Tour”  мусобақасида зафар қучган, шунингдек, у бешта қитъанинг барчасида ғалаба қозонган ягона пинг-понг устаси ҳисобланади.

Жаҳон ва Европа биринчиликларида кўплаб медалларни қўлга киритган Самсонов олтита Олимпия ўйинларида иштирок этган ва ҳеч бирида медални қўлга кирита олмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг