UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! 0 15:00Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг" 0 14:57Бразилия ва Кореяни таслим этган Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0 14:36Афсонанинг эртаги якунланди: Рекордлар, Германияга кетиш ва Ўзбекистонга қайтиш, байроқдорликдан "чопилиш" ва Олимпиада медали орзуси. Чусовитинани қандай эслаб қоламиз? 0 14:18Илия Топурия Холлоуэй ва Макгрегор билан жанг қилмоқчи 0 13:57Шавкат Раҳмонов: "UFC илтимос қилса ҳам бундай бўлмайди" 0 13:36Бугун Суперлигада 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон 0 13:15Бўстонлиқда велоспорт бўйича "Tour of Bostonliq" халқаро турнири ўтказилади 0 12:54UFC жангчиси допинг сабабли 2 ойга дисквалификация қилинди 0 12:33Теренс Кроуфорд Исроил Мадримовга қарши жангга UFC институтида тайёрланмоқда + ВИДЕО 0 12:12"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр 0 11:51Бокс бўйича лицензион турнирдаги иштирокимизни Навбаҳор бошлаб беради 0 11:30Расман. Райан Гарсиядан допинг аниқлангани тасдиқланди 0 11:09Навбат жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига. Илк рақиб - Бразилия! 0

22 фев 19:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Странжа-2023". Баҳодир Жалолов ва яна 7 нафар боксчимиз ғалабага эришди

Теглар :  Странжа
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича нуфузли "Странжа" халқаро турнири ўтказилмоқда.

Кун давомида 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилди. Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов америкалик рақибга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришди. -75 кг вазн тоифасида эса икки ҳамюртимиз ўзаро ҳисоб-китоб қилди. Унда Аълохон Абдуллаев Абдулазиз Абдупаттаевни мағлуб этди.  Мужибилло Турсунов эса Ўзбекистон-Қозоғистон қарама-қаршилигида ғалабага эришди. 

Боксчиларимизнинг бугунги иштирокидан онлайн натижаларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

Бугунги жанглар: 

-60 кг: Шунқор Абдурасулов - Аккол Мизан (Туркия) - 5:0 - ғалаба

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Абдаллаҳ Абу Араб (Дания) - 5:0 - ғалаба

-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Мануэль Каталино (Испания) - 5:0 - ғалаба

-63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Ертуган Зеинулинов (Қозоғистон) - 5:0 - ғалаба

-60 кг: Дилшод Абдумуродов - Вариндер Сингҳ (Ҳиндистон) - 5:0 - ғалаба

+92 кг: Баҳодир Жалолов - Жошуа Эдвардс (АҚШ)  - 5:0 - ғалаба

-75 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Морено Фендеро (Франция) - 4:0 - ғалаба

-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Абдулазиз Абдупаттаев - 3:0 

-52 кг: Нозимахон Бултурова - Жёти (Ҳиндистон) - 0:5 - мағлубият

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг