26 авг 09:40
Янгиликлар
Теннис
Султонов Балтимор турнирида ярим финалга чиқа олмади
Истеъдодли теннисчимиз Ҳумоюн Султонов АҚШнинг Мэриленд штати Балтимор шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги Prince George’s County International турниридаги иштирокини тўхтатди.
Мусобақанинг асосий тўр баҳсларида тўққизинчи рақам остида таснифланган ҳамюртимиз чорак финал учрашувида Миомир Кезмановичга қарши кортга чиқди.
Сербиялик бу теннисчи турнирда иккинчи рақам остида ҳаракат қиляпти. Икки сет давом этган учрашувда ҳамюртимиз рақибига 2:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Султонов жуфтликлар баҳсида германиялик Рудольф Моллекер билан бирга учинчи рақамли тандемни хосил қилган ва иккинчи даврада АҚШ ва Колумбия теннисчиларига ютқазган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар