12 ноя 07:28
Янгиликлар
Теннис
Султонов Бангалорда иккинчи ғалабасига эришди, Каримов ютқазди
Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.
Соврин жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақанинг саралаш баҳсларида икки ҳамюртимиз ҳам иштирок этаётганди. Улардан Жўрабек Каримов саралашнинг иккинчи даврасида франциялик Мик Лешурга 4/6, 7/6(2), 6/7(5) ҳисобида ютқазиб қўйди.
Ҳумоюн Султонов эса саралашнинг илк даврасида иккинчи рақам остида таснифланган британиялик Лиам Бродини 6/2, 7/5 ҳисобида мағлуб этганди. У иккинчи босқичда мезбонлар вакили Ранжит Вирали-Муругесандан 6/4, 6/1 ҳисобида устун келди ва саралаш баҳсларининг финалига йўл олди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар